АсосийJamiyat

Журналист Михаил Довлатов айбсиз деб топилди

'Журналист Михаил Довлатов айбсиз деб топилди'ning rasmi

Аввалроқ Nuz.uz интернет сайти ўз саҳифасида мухбир ходими Михаил Довлатов журналистик текширув олиб бораётган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланиб, жавобгарликка тортилгани юзасидан хабар берганди.

Олий суд мухбирга юритилган иш ҳақида маълумотларни очиқлади.

"Новости Узбекистана" интернет-нашри мухбири Михаил Довлатовга юритилган иш тугатилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот  котиби Азиз Абидов хабар берди.

Маълум қилинишича, жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туман судининг 2024 йилнинг 16 январидаги қарорига мувофиқ, 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, "Новости Узбекистана" интернет-нашри мухбири Михаил Довлатовнинг ҳаракатида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломати йўқлиги сабабли, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 194-моддаси (ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми билан юритилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш ушбу кодекснинг 271-моддаси (маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни истисно этувчи ҳолатлар) 1-бандига асосан тугатилган.

    Бошқа янгиликлар