1

Осиё кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида Ўзбекситон Австралия билан дуранг қайд этди ва плей-офф босқичига йўл олди (видео)

СПОРТ 23.01.2024, 18:32
Осиё кубоги гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида Ўзбекситон Австралия билан дуранг қайд этди ва плей-офф босқичига йўл олди (видео)

Бугун, Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтаётган Осиё кубоги "В" гуруҳи 3-турида Ўзбекистон МТЖ Австралия терма жамоасига қарши баҳс олиб борди.



Учрашувнинг 45+1 дақиқасида Австралия терма жамоаси пенальтидан ҳисобни очди. Гол муаллифи — Бойл. 
60 дақиқада Умар Эшмуродов ҳисобни тенглаштирганди. Бироқ ушбу вазиятда ҳимоячи офсайдда қолган деб топилди ва гол инобатга олинмади. 
Учрашувнинг 79 дақиқасида эса Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Австралияга гол урди. Жалолиддин Машарипов ошириб берган тўпни Азиз Турғунбоев боши билан Австралия дарвозасига жойлаб қўйди. Шу тариқа учрашув 1:1 ҳисоби билан якунланди.
Энди Ўзбекистон терма жамоаси F гуруҳидаги иккинчи ўринни олган жамоага қарши ўйнайди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон МТЖ Австралия миллий терма жамоаси билан 4 маротаба тўқнаш келган ва барча ўйинларда Австралия МТЖнинг қўли баланд келган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1