1

Ҳиндистонда касаллик туфайли бош шакли ўзгарган бола Ганеша маъбудаси деб тан олинди

ДУНЁ 15.11.2016, 14:12
Теглар: Бола, Ҳиндистон
Ҳиндистонда касаллик туфайли бош шакли ўзгарган бола Ганеша маъбудаси деб тан олинди

Ҳиндистонда касаллик туфайли бош шакли ўзгарган болани қишлоқ аҳолиси Ганеша маъбудаси деб тан олиб, унга сиғинмоқда, деб хабар берди “Sun.day.az” нашри.

Панжоб штатининг Жаландхар қишлоғида яшовчи Праншу исмли боланинг бош ва қовоқлар шакли ўзгаришига касаллик сабаб бўлган. Аммо қишлоқ аҳолиси буни бошқача талқин қилиб, Ганеши маъбудаси қайта туғилди, деб ҳисобламоқда. Ганеша одамларга омад, бахт, бойлик келтирувчи маъбуда саналади.

Ҳатто мактабда боланинг ўқитувчилари ҳам унга бош эгиб, таъзим қилади. Праншу ҳар пайшанба куни ибодатхона олдида оломон билан учрашади. Унинг отаси ҳам фарзандини илоҳ деб ҳисоблайди ва бошқалар каби унга таъзим бажо айлайди. Боланинг тана аъзолари ҳам маъбуда Ганешанинг тана аъзоларига ўхшайди. У ҳаммага оқ фотиҳа бериб, дуо қилади. Қишлоқ аҳли Праншу билан учрашган одамнинг орзу-истаклари амалга ошади, деб ҳисоблайди. “Ўғлим ҳар куни мактабга борганда, ўқитувчи ва ўқувчилар уни гуллар билан кутиб олади. Туғилгандаёқ, Праншунинг кўзлари маъбуда Ганешанинг кўзларини эслатар, боши ҳам катта эди. Унинг боши ҳозирги пайтда ҳам ўсиб, катталашиб бормоқда”, дейди боланинг отаси. 

Праншуга ҳам ўзини маъбуда образида кўриш жуда ёқар экан. “Ҳамма мени Ганеша маъбудасига ўхшатади, ҳеч ким ҳақиқий исмимни билмайди. Ҳатто ўқитувчиларим ҳам мени кўрганда таъзим қилади. Дўстларим ҳам мени ҳурмат қилишади, ҳеч қачон масхара қилиб, жиғимга тегишмайди. Мени Ганеша Жи, деб аташларидан мамнунман. Шундайлигимча қолишни истайман. Юзимнинг, бошимнинг шаклидан норози эмасман”, дейди у.

Праншу жуда ҳам қашшоқ оилада дунёга келган. Унинг отаси оддий ишчи бўлиб ишлайди. Праншунинг тўртта акаси бор, энг катта акаси ҳам шу касалликка чалинган. У Праншудан фарқли равишда, ўзи юра олади. Бола бир ёшга тўлганда маҳаллий врачларга олиб борилган, аммо врач унга аниқ ташхис қўя олмаган ва даволай олмаган.






Шарҳлар

Бугун Ҳиндистонда парламент сайлови бошланди

19.04.2024, 15:45

Бугун, 19 апрель санасида Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик парламент сайловлари бошланади. Бу ҳақда “РИО Новости” маълум қилди.Етти босқичдан иборат овоз беришларда 968 млн нафар рўйхатга...
Ҳиндистон аэропортида 8 нафар ўзбекистонлик 5 кг олтин занжирлар билан қўлга олинди (видео)

18.08.2023, 11:58

Ҳиндистон пойтахтидаги Индира Ганди номидаги халқаро аэропортда саккиз нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. Бу ҳақда Ҳиндистон божхона департаменти хабар қилди.Маълум қилинишича, улар 5,3 килограмм олтинни...
Ўзбекистонлик қизларни Ҳиндистонга фоҳишалик қилиш учун юборадиган эр-хотин аниқланди

21.12.2022, 09:32

Одам савдоси билан боғлиқ яна бир жиноят аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати хабар бермоқда. Маълум қилинишича, жорий йилнинг 13 декабрь куни Тошкент вилояти...
Ҳиндистон тарихида иккинчи марта аёл киши мамлакат президентлигига сайланди

22.07.2022, 11:01

Ҳиндистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларида ҳукмрон Бҳаратия Жаната партияси аъзоси, Миллий демократик альянс номзоди Драупади Мурму ғалаба қозонди, деб хабар бермоқда The Indian Express нашрига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1