АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп келаси йилги президентлик сайловларида ғалаба қозониш учун муҳим бўлган олтита штатдан бештасида АҚШнинг амалдаги раҳбари Жо Байденга қараганда кўпроқ сайловчилар томонидан қўллаб-қувватланди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар бермоқда.
Сўров натижаларига кўра, Байден Аризона, Жоржия, Мичиган, Невада ва Пенсилвания штатларида Трампдан 4-10 фоиз, собиқ Америка етакчисидан фақат Висконсин штатида икки фоизга ортда қолган.
Респондентлар “Агар сайловлар ҳозир бўлиб ўтганда ва номзодлар демократ Жо Байден ва республикачи Доналд Трамп бўлса, сиз кимга овоз берган бўлардингиз” деган саволга жавоб берар экан, уларнинг 44 фоизи Трампни танлаган, атиги 39 фоизи Байденга овоз беришга тайёр.
Сўров 22 октабрдан 3 ноябргача телефон орқали ўтказилди ва унда Аризона, Висконсин, Жоржия, Мичиган, Невада ва Пенсилвания штатларида 3662 нафар америкалик сайловчи иштирок этди.
АҚШда навбатдаги президентлик сайловлари 2024 йил ноябрида бўлиб ўтади.






