1

Актриса Шаҳзода Матчонова унаштирилди(Фото)

ШОУ-БИЗНЕС 17.11.2016, 09:56
Теглар: Шоу-бизнес, Тўй, Актриса, Шаҳзода Матчонова, Келин
Актриса Шаҳзода Матчонова унаштирилди(Фото)

Актриса Шаҳзода Матчонова турмушга чиқмоқда. Бу ҳақда актриса ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали маълум қилди. 

Шаҳзода никоҳ узуги тақилган бармоғи акс этган суратни Instagram`даги саҳифасига жойлади. Бундан эса актриса ҳаётидаги муҳим босқич олдида турганини пайқаш мумкин. Унинг ҳамкасблари ва яқинлари Шаҳзодани унаштирув билан қутлаб, бахт-саодат тиламоқда. Актрисани   машҳурлардан хонанда Рухшона, дизайнер Дилдора Қосимова, актриса Гулнора Қосимова, клипмейкер Ёдгор Носиров, бошловчи Ойхон Ифорзодалар табриклади. 

Шаҳзода бундан аввал ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали бир неча маротаба севган инсонини учратганига ишора қилган эди. Жумладан, постларидан бирида у севган инсони уни қандай бўлса, шундайлигича қабул қилишини маълум қилган эди. 

Бироқ Шаҳзода танлаган умр йўлдошини ҳали оммага кўрсатмаган. 

Фурсатдан фойдаланиб, актрисани “Darakchi.uz” таҳририяти номидан мазкур қувончли кун билан муборакбод этамиз!

Шарҳлар

⚡️Фарғонада 20 ёшли ўғил хотини билан жанжаллашган онасини пичоқлаб ўлдирди (видео)

07.03.2023, 13:30

Фарғонада 20 ёшли ўғил оилавий келишмовчилик сабаб ўз онасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда "zamon" информацион дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Марғилон шаҳар "Дўстлик" маҳалласида яшовчи...
Самарқандда тўйда йўқолиб қолган 4 ёшли боланинг жасади қудуқдан топилди (видео)

01.10.2022, 14:39

Самарқанддаги тўйхонада яқинларининг қаровсизилиги сабаб йўқолган болакай, базмгоҳ атрофидаги 8 метрлик қудуққа тушиб кетганлиги аниқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.Маълум қилинишича,...
Тўй фожиага айланди: маросимга кетаётган куёв дарёга чўкиб кетди

20.07.2022, 09:30

Покистонда тўйда иштирок этиш учун келаётган меҳмонлар бўлган қайиқ чўкиб кетди, дея хориж ОАВга асосланиб ёзмоқда "Zamon.uz"Маълум қилинишича, камида 20 киши ҳалок бўлган. Улар аёллар...
Ўзбекистонда тўйларни 100 кишилик қилиб ўтказишга рухсат берилди

20.09.2021, 10:56

Аввал хабар берганимиздек, Республика махсус комиссиясининг йиғилишида Ўзбекистонда карантин талабларини қисқартириш орқали аҳолига маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишларини мазмунли ўтказиш учун қулай...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1