Аюбхон Юнусов Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси этиб тайинланди

СИЁСАТ 06.02.2024, 08:33
Аюбхон Юнусов Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчиси этиб тайинланди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт пойтахтига ташриф буюрди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Маълум қилинишича, Кувайтга тайинланишидан олдин у ТИВнинг Консуллик-ҳуқуқий департаменти бошқарма бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди. 50 ёшли дипломат Имом ал-Бухорий номидаги Тошкент ислом институти, "Ал-Азҳар" университети (Миср), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Халқаро ҳуқуқ, исломшунослик, араб филологияси сингари мутахассисликларга эга. Юридик фанлар номзоди.

2003 йилдан буён Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида турли лавозимларда, жумладан, марказий аппаратда, Саудия Арабистонидаги элчихонада, Жидда шаҳри ва Дубай Эмиратидаги (БАА) Бош консулликларда ишлаган.

Араб, рус ва инглиз тилларини мукаммал билади.

Аюбхон Юнусов 2016-2022 йилларда мамлакатимизнинг Кувайтдаги элчиси бўлиб ишлаган Баҳромжон Алоев ўрнига тайинланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1