Мулоқотда Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, шунингдек, глобал ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Саида Мирзиёева халқаро муносабатлар тизими мураккаб даврни бошдан кечираётган ҳозирги шароитда глобал миқёсда етакчилик салоҳиятини намоён этаётгани ҳамда хавфсизликнинг асосий йўналишларида Ўзбекистонни қўллаб-қувватлаётгани учун Антониу Гутерришга миннатдорлик билдирди.
Таъкидланишича, айни пайтда БМТ тузилмалари иштирокида Ўзбекистонда умумий қиймати 293 миллион доллар бўлган 166 та қўшма лойиҳа амалга оширилмоқда. Уларда соғлиқни сақлаш, сифатли таълим, камбағалликни қисқартириш ва экологик барқарорликни таъминлаш каби йўналишлар қамраб олинган.
Учрашув Ўзбекистоннинг БМТ доирасида глобал муаммоларга амалий ечимлар топиш ва долзарб чақириқларга янги ёндашувлар асосида жавоб беришга интилишини намоён этди.






