АсосийDunyo

Ҳинд сиёсатчиси қизининг тўйи учун 5 миллиард рупий пул сарфлади

Ҳиндистонлик сиёсатчи Гали Жанардхан Редди қизи Брахманининг тўйи учун 5 миллиард рупий (75 миллион долларга яқин) пул сарфлади, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Тўйга таклиф этилган меҳмонларга  тилла суви югуртирилган таклифномалар тарқатилган. Меҳмонларни Болливуд юлдузлари хушнуд қилган. Ҳиндистонда пул инқирози юзага келиб турган оғир вазиятда унинг бундай серхаражат, дабдабали тўй қилгани кўпчиликнинг норозилигига сабаб бўлди. Ҳукумат коррупция, қалбаки пул ишлаб чиқарувчиларга қарши курашиш мақсадида 500 ва 1000 рупиялик купюраларни муомаладан олиб ташлагани сабабли мамлакат фуқаролари эски купюраларни топшириб, янгиларини олиш учун узундан-узоқ навбатга туришибди.  Шундай оғир вазиятда сиёсатчининг бундай ортиқча харажати аксарият одамларнинг танқидига сабаб бўлди.

Бошқа янгиликлар