1

Пахтачида юк автомобили ёниб кетди

ЖАМИЯТ 25.02.2024, 11:05
Пахтачида юк автомобили ёниб кетди

Жорий йилнинг 25 февраль куни тунги соат 00:55 да М-37 автомобиль йўлининг Пахтачи тумани Худойберди маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида Бухоро шаҳрида яшовчи У.М. бошқарувида бўлган Мерседес бенз русумли юк автомобили ўзида бензин ёқилғисини олиб ҳаракатланиб кетаётган вақтида орқа ғилдиракларидан бири носоз ҳолга келиб қолиши натижасида ёнғин келиб чиққан. Бу ҳақда Самарқанда вилояти Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи хабар берди. 

Маълум қилинишича, ҳодиса натижасида жароҳат олганлар йўқ.

Ёнғин зудлик билан бартараф қилиниб, ҳодиса жойи Пахтачи туман ИИБ томонидан процессуал тартибда кўздан кечирилиб, расмийлаштирилган.

Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1