АсосийJamiyat

Тўрткўлда судьяга 10 минг доллар пора таклиф қилган адвокат қўлга тушди

'Тўрткўлда судьяга 10 минг доллар пора таклиф қилган адвокат қўлга тушди'ning rasmi

Қорақалпоғистонда Жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман суди иш юритувидаги Жиноят кодексининг 25,273-моддаси 5-қисми билан айбланаётган К.О.га енгиллик қилиб бериш эвазига адвокат З.Я. томонидан судьяга 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилинганлиги ҳолати бўйича маълумотлар расмийлаштирилди.

Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати маълум қилди.

Таъкидланишича, жиноят Кенгаш томонидан тизимда коррупциянинг олдини олиш ва судьялар дахлсизлигини таъминлаш йўналишида амалга оширилаётган тадбирлар доирасида фош қилинган.

Адвокат З. Я. жорий йилнинг 29 февраль куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбирда судьяга пора бераётган вақтида қўлга олинган.

Айни пайтда адвокатга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар