1

Дзюдо: Ўзбекистон 68 давлат ичида учинчи ўринни эгаллади

СПОРТ 04.03.2024, 11:24
Дзюдо: Ўзбекистон 68 давлат ичида учинчи ўринни эгаллади

Дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Тошкент “Катта дубулға” турнирида 6 та медал қўлга киритиди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар қилди.

Маълум қилинишича, дунёнинг 68 мамлакатидан 500 нафарга яқин спортчи иштирокида кечган мусобақада ҳамюртларимиз 2 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 6 та медалга сазовор бўлишди. Бу натижа билан дзюдочиларимиз Франция ва Япониядан кейин умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни қўлга киритдилар. Мусобақа қаҳрамонлари:

Олтин медаль:

-60 кг: Достон Рўзиев

-100 кг: Музаффарбек Тўрабоев

Кумуш медаль:

-52 кг: Гулҳаё Жўраева

Бронза медаль:

-73 кг: Шаҳрам Аҳадов

-73 кг: Обидхон Нўмонов

-90 кг: Давлат Бобонов

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1