АсосийDunyo

Японияда бугун тунда кучли зилзила содир бўлди

Бугун тонгда Япония Шарқида 7,4 магнитудали кучли зилзила содир бўлди, ер ости силкинишлари Токиони ҳам уйғотиб юборди.

Япония метеомарказининг хабар беришича, маҳаллий еттибалли шкалада зилзила кучи айрим туманларда беш баллни ташкил қилди, хусусан Тинч океанининг сохиллари, Фукусима перфектурасида ҳам, бу ерда 2011 йилнинг март ойида ҳам ҳудди шундай йирик ҳалокат содир бўлганди.

Зилзила эпимаркази Япония шарқида Фукусима сохилларида бўлди. Ўчоғи ўн километр чуқурликда жойлашди. Япония метеомаркази зилзила магнитудаси 7,3 ташкил қилгани ҳақида хабар берди.

Япония метеорологик бошқармасининг сайтида ушбу зилзиладан сўнг ер остида 3,2 дан 4,9 магнитудагача 30 та қолдиқ силкинишлар содир бўлганини маълум қилди.

Япония ҳукумати бир ҳафта ичида кучли зилзила ва цунами қайтарилиши ҳақида огоҳлантирди. Табиий офатлар прогнози хизмати вакили аҳоли беш баллгача бўлган зилзила ва цунамига тайёр туриши кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Бошқа янгиликлар