1

Россияда ўлим жазосини қайтаришга ҳаракатлар бошланди (видео)

ДУНЁ 26.03.2024, 17:42
Россияда ўлим жазосини қайтаришга ҳаракатлар бошланди (видео)

Россия Жамоатчилик палатаси Давлат Думасининг терроризм учун ўлим жазосини жорий этиш таклифини кўриб чиқишга тайёр, деди Давлат Думасининг “Ягона Россия” партияси депутати Александр Спиридонов. 

“Ҳимоясиз одамларга қарши терроризм энг жирканч ва қабиҳ жиноятдир. Бундай одамга раҳм-шафқат ва кечирим бўлиши мумкин эмас. Уларнинг айбини ҳар қандай муддатга, ҳатто бир умрга ҳам кечириб бўлмайди. Мен Жиноят кодексига мораторийни бекор қилиш ва терроризм учун ўлим жазосини киритиш масаласини кўриб чиқишга қайтишга арзийди, деб ҳисоблайман”, — деди депутат.

Спиридоновнинг айтишича, ўлим жазосига қўйилган мораторийни бекор қилиш бўйича ишларни ҳакамлар ҳайъати судловларини шакллантиришдан бошлаш керак. У терроризмни ўлим жазоси назарда тутилган жиноятлар қаторига киритишни қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Унинг фикрича, бундай жиноятларда адоласизлик хавфи ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ. 

Давлат Думаси спикери Володин ҳам Россияга ўлим жазосини қайтариш учун референдум керак эмаслиги, Конституциявий суднинг қарори етарли эканлигини айтган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1