1

Дунёнинг энг бой миллиардерларининг навбатдаги йиллик рейтинги эълон қилинди

ДУНЁ 04.04.2024, 18:10
Дунёнинг энг бой миллиардерларининг навбатдаги йиллик рейтинги эълон қилинди

Дунёнинг энг бой миллиардерлари рўйхатида биринчи ўринни Louis Vuitton, Fendi, Givenchy, Christian Dior, Hennessy, Dom Pérignon, Tiffany & Co компанияларига эгалик қилувчи LVMH конгломерати раҳбари, француз Бернар Арно эгаллади. Бу ҳақда “Forbes” журнали маълум қилди.

У қаторасига иккинчи йил шундай мақомга эга бўлмоқда. 

Forbes журнали Арно бойлигини 233 миллиардга баҳолади ва бу ўтган йилги натижага (211 миллиард доллар) нисбатан 10 фоиздан кўпроқ ўсди. 75 ёшли миллиардернинг асосий бойлиги LVMH акциялари ҳисобланади. 

Рўйхатда иккинчи ўринни, ўтган йилгидек, Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск эгаллади. Forbes унинг бойлигини 195 миллиард долларга баҳолаган. Тадбиркор ўтган йилги натижасини яхшилаган (180 миллиард доллар), бироқ 219 миллиард доллар бойлиги билан рейтингда биринчи ўринни эгаллаган 2019 йилдаги кўрсаткичга эриша олмаган. Маск Tesla акцияларининг 21 фоизига эгалик қилади. 

Кучли учликни Amazon асосчиси Жефф Безос ёпди. У ўтган йилги рейтингга нисбатан ўз ўрнини ўзгартирмади, лекин натижани сезиларли даражада яхшилади: унинг капитали бир йил олдинги 114 миллиард долларга нисбатан 194 миллиард долларга баҳоланди. Миллиардер ўзи асос солган IT гигантининг 10 фоиз акцияларига эгалик қилади.

Дунёнинг энг бадавлат тадбиркорлари ўнталигига Meta раҳбари (Facebook, Instagram ва WhatsApp эгаси) Марк Цукерберг(4-ўрин, 77 миллиард доллар), Oracle асосчиси Ларри Эллисон (5-ўрин, 141 миллиард доллар), Berkshire Hathaway раҳбари Уоррен Баффет (6-ўрин, 133 миллиард доллар), Microsoft асосчиси Билл Гейтс (7-ўрин, 128 миллиард доллар) ва корпорациянинг собиқ бош директори Стив Балмер (8-ўрин, 121 миллиард доллар) кирди. Ҳиндистонлик тадбиркор, энергетика, нефт-кимё, телекоммуникация, чакана савдо ва молиявий хизматлар соҳаларида фаолият юритувчи Reliance Industries раҳбари Мукеш Амбани 116 миллиард доллар бойлиги билан рейтингда тўққизинчи бўлди. Юқори ўнталикдан Google асосчиси Ларри Пейж (10-ўрин, 114 миллиард доллар) ҳам жой олди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1