АсосийJamiyat

Ўзини ўзи банд қилганларнинг 100 млн сўмдан ортиқ даромади қандай солиққа тортилади?

'Ўзини ўзи банд қилганларнинг 100 млн сўмдан ортиқ даромади қандай солиққа тортилади?'ning rasmi

Жорий йилда Солиқ кодексига ўзгартиришлар киритилди.
 

Эндиликда ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромади 100 млн сўмдан ошганда якка тартибдаги тадбиркорлар учун белгиланган тартибда солиқ тўлашга ўтади.

Ижтимоий солиқни ихтиёрий равишда тўлайди.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромадлари ташқи манбалардан олинган маълумотлар асосида Солиқ қўмитаси маълумотлар базасида шакллантирилади.

Ўзини ўзи банд қилган шахслар 100 млн сўмдан 1 млрд сўмгача бўлган даромадлари учун АОС тўлайди.

АОС ставкалари

Масалан, жорий йилнинг март ойида ўзини ўзи банд қилган шахснинг даромади 104 млн сўмни ташкил этган. Бунда унинг 100 млн сўм миқдоридаги даромадига солиқ солинмайди. Қолган 4 млн сўмдан (даромаднинг белгиланган меъёридан ошган қисми) 4% миқдорида АОС тўлайди (160 минг сўм).

5-тоифага кирувчи ҳудудларда фаолият юритаётган ва даромади 100 млн сўмдан ошган ўзини ўзи банд қилган шахслар АОСни 1 % ставкада тўлайди.

Электрон савдо майдончасида товар (иш, хизмат)лар савдосини амалга оширувчи солиқ тўловчилар учун АОС ставкаси 2 % миқдорида белгиланган. Шундан келиб чиқиб, товарларини электрон савдо майдончасида сотган ўзини ўзи банд қилган шахслар даромадининг 100 млн сўмдан ошган қисмидан 2 % ставкада АОС тўлайди.

Ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг даромади 1 млрд сўмдан ошса, улар ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтади.

Ўзбекистонда 2,8 млн нафардан ортиқ фуқаро ўзини ўзи банд қилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар