1

Андижонда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келаётган шахслар қўлга олинди

ЖАМИЯТ 22.04.2024, 14:25
Андижонда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келаётган шахслар қўлга олинди

Мамлакатимизга акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилиши, сақланиши ва айланишига ушбу фаолиятни амалга оширувчи ҳамда унда иштирок этувчи органлар томонидан тизимли равишда қарши кураш олиб борилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида»ги қонунининг 14-моддасида божхона органларига алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг айланиши жараёнида божхона тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш, уларни мамлакатимиз ҳудудига қонунга хилоф равишда олиб ўтилишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш бўйича тадбирларни амалга ошириш ваколати берилган. 

Қонун ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан божхона чегаралари орқали тамаки маҳсулотларининг ноқонуний олиб кирилиши, сақланиши ва айланишига қарши мунтазам тезкор тадбирлар ўтказилмоқда.

Андижон вилояти божхона бошқармаси катта инспектори Сардорбек Ўринбоевнинг таъкидлашича, 2023 йил давомида бошқарма томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида тамаки маҳсулотларини ноқонуний айланиши билан боғлиқ 33 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, умумий миқдори 30437 қути, қиймати 1 млрд 652 млн 547 минг сўмлик тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинган. Аниқланган ҳолатлар юзасидан иккита ҳолатда ҳуқуқбузарларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

2024 йил 16 апрель кунига қадар бошқарма томонидан тамаки маҳсулотларини ноқонуний айланиши билан боғлиқ 13 та ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланиб, улар бўйича умумий миқдори 17900 қути, қиймати 188 млн 922 минг сўмлик тамаки маҳсулотлари ушлаб қолинган.

- Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида эса Божхона бошқармаси ходимлари томонидан 13 ҳолатда 17900 та қутида умумий қиймати 189 млн сўмни ташкил этувчи тамаки маҳсулотларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ноқонуний кириб келиши ҳамда айланмасининг олди олинди, — дейди Сардорбек Ўринбоев. – Бу борадаги ишлар тизимли равишда давом этмоқда. 

Мазкур йўналиш бўйича солиқ органлари томонидан ҳам савдо ва хизмат кўрсатиш объектларида алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг қонунга хилоф равишда айланишининг олдини олиш, уни аниқлаш ва унга чек қўйиш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.

- Андижон вилоятида жами 40 та тамаки маҳсулотлари ҳамда 274 та алкоголь савдоси билан шуғулланувчи савдо объектлари мавжуд. Солиқ хизмати органи томонидан алкоголь ва тамаки йўналишда йил давомида 193 та текшириш ўтказилган бўлиб, аниқланган ҳуқуқбузарликлар юзасидан тадбиркорларга нисбатан 116 миллиард 825 миллион 664 минг сўмлик жарима қўлланилган. Шунингдек, ўтказилган сайёр солиқ текширувларида алкоголь савдоси бўйича 70 та текширишда 116 млрд 738 млн 183 минг сўмлик, тамаки савдоси бўйича 8 та текширишда эса 87 млн 481 минг сўмлик жарима қўлланилган.

Бундан ташқари солиқ хизмати органи ходимлари томонидан ноқонуний тамаки савдосини аниқлаш юзасидан 2023 йилда ўтказилган рейд тадбирлари давомида 88 та субъектнинг айнан қайси корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганлиги ҳамда сифатини кафолатловчи бирор-бир ҳужжатлари ҳам мавжуд бўлмаган жами 5 717 қути яъни, 96 млн 737 минг сўмлик товарлари олиб қўйилган.

Андижон вилоятида мазкур йўналишда ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда.

 

Реклама 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1