1

Матёқуб Матчонов ўзи ҳақда тарқалган гап-сўзларга ойдинлик киритди

ШОУ-БИЗНЕС 24.11.2016, 10:49
Теглар: Шоу-бизнес, Актёр
Матёқуб Матчонов ўзи ҳақда тарқалган гап-сўзларга ойдинлик киритди

Ўзбек Драма театри актёри, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Матёқуб Матчонов ҳақида сўнгги ойларда турли гап-сўзлар тарқалди. Актёрнинг ҳаётидаги қора чизиқларни эса ҳамма ўзича баҳолаб, хулоса қилишга ҳам улгурди. Матёқуб Матчонов “Даракчи” газетасида меҳмон бўлиб, ўзи ҳақдаги гап-сўзларга ойдинлик киритди. 

“Инсон барибир ўзи билмаган ҳолда хатоларга йўл қўяр экан. Айтмоқчиманки, кўнгилчан, ишонувчанлик билан панд ер эканмиз. Мен ҳам вазият қурбонига айланиб қолдим. Санъатдан бўш вақтимда тадбиркорлик билан шуғулланиб, бировларга ишониб қолган эканман. Алдандим. Лекин мени таниган, ҳурмат қилган ва мухлислик қилганларни уялтириб қўядиган иш қилмаганман. Асосийси, мен Ватанимга, оиламга ва халқимга ҳеч қачон хиёнат қилмаганман, қилмайман ҳам. Буни баралла айта оламан. Бўлиб ўтган воқеаларга эса батафсил тўхталиб ўтишни истамасдим... Тўрт ой ичида ўзимдан ўтганини ўзим билдим, бу мен учун бир умрга таътигулик мактаб бўлди. Мени шу куйга солганларга эса айтар гапим йўқ. Ҳамманинг ўз виждонига ҳавола”,—дейди актёр “Даракчи” мухбири билан суҳбатда. 

“Менинг вазиятимда дўстларим сараланиб, камайгани йўқ. Аксинча уларнинг сони ортди. Шу кунгача севимли эканлигимни, дўстларим қаттиқ қадрлашини билмаган эканман. Ўтган вақт давомида ҳамкасбларим, яқинларим, шогирдларим куч бағишлаб туришди. Бунинг учун уларга миннадорчилик билдираман. Ҳукуматимиз томонидан эълон қилинган амнистия сабаб озодликка чиқдим. Бунинг учун ҳукуматимизга ҳам алоҳида ташаккур айтаман. 

Бироқ бўлган вазиятни билиб-билмай баҳолаб, обрўимга путур етказмоқчи бўлганлар ҳам топилди. “Ҳақиқат эгилади, букилади, лекин синмайди” деганларидек, мана ёруғ кунларга ҳам чиқдим. Улар эса ўша заҳоти ниқобларини ўзгартириб, мендан узр сўрашга шошилишди. Ортимдан туҳмат-бўҳтон қилиб, кейин кечирим сўрашнинг нима кераги бор? Тўғрими?”,—дея сўзларини давом эттиради актёр дўстлари ҳақида гапирар экан. 

Матёқуб Матчонов билан тўлиқ суҳбатни “Даракчи” газетасининг 24 ноябрь куни сотувга чиқадиган янги сонида ўқишингиз мумкин.

Шарҳлар

Зохиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров унинг акаси экани ҳақидаги миш-мишларга нуқта қўйди (видео)

06.11.2019, 12:06

Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...
Шавкат Комилов суратга олиш жараёнида актрисани ўлдириб қўйишига бир баҳя қолди (видео)

05.11.2019, 00:13

“Ёлғизлар”, “Кўз ёшим”, “Дард” каби ўн бешдан зиёд фильмлари орқали танилган актёр Шавкат Комилов иштирокида видео  тарқалди...Унда актёр, портнёри Азиза Ёқубовани чин маънода ўлдириб қўйишига...
​СИТОРА АЛИМЖОНОВА ШАХСИЙ ҲАЁТИНИ МУҲОКАМА ҚИЛГАНЛАРГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ

14.08.2017, 12:34

Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқди. Унинг тўйи Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтди.Ситора ўз интервьюларида турмуш ўртоғининг 27 ёшда эканлигини ва у тадбиркорлик...
​БОРИС ҒОФУРОВ ОТАСИ БИЛАН АЛОҚАСИ УЗИЛГАНИ ВА 40 ЁШДА ОИЛА ҚУРГАНИ ҲАҚИДА(ЭКСКЛЮЗИВ)

26.07.2017, 15:43

Шундай актёрлар борки, уларни экранда кўп кўрмасак-да, ижро этган роллари билан ёдимизда сақланиб қолишади. Бахтиёр Ғафуров. Ўзбек томошабинлари уни кўпроқ Борис Ғафуров сифатида танишади. Спектакль,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1