Лондон шаҳри полицияси америкалик қўшиқчи Мадонна ва британиялик кинорежиссёр ва сценарист Гай Ричининг ўғли Рокко Жон Ричини ҳибсга олди, деб хабар беради “Lenta.ru”. Унинг ёнидан марихуана топилган.
16 ёшли Рокко билан боғлиқ бу ҳодиса 28 сентябрда юз берган эди. Бироқ бу ҳақда энди маълумот берилмоқда. Таниқли хонанданинг ўғли айни дамда полиция участкасидан озод қилинган. Рокко Камден тумани ёшлар ўртасида жиноятчилик билан курашиш бўйича бўлим назоратида бўлади.
Рокко Лондондаги уйи яқинидаги Примроуз Хилл туманида ҳибсга олинган. Унинг наркотик моддалар қабул қилаётганини кўрган қўшнилар полиция чақирган.
Чақирув бўйича етиб келган полициячилар Рокконинг кийимидан марихуана қолдиқларини топишди. Унинг чўнтакларидан эса маълум миқдордаги наркотик моддалар топилган.
13.12.2019, 19:35
Мажбурий ижро бюроси органларида давлат ижрочилари турли хил қизиқ воқеаларга ҳам гувоҳ бўлиб қолишади. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 17 сентябрдаги ижро...10.12.2019, 20:06
Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...06.11.2019, 12:06
Зохиршоҳ Жўраев "Миллий" телеканалининг "Нишондасиз" кўрсатувида иштирок этиб, оилавий миш-мишларга нуқта қўйди...Кўрсатув давомида бошловчи Зохиршоҳдан Ботир Қодиров Шерали Жўраевнинг фарзанди экани ҳақидаги миш-мишларга ойдинлик киритишини...14.08.2017, 12:34
Актриса Ситора Алимжонова 8 август куни турмушга чиқди. Унинг тўйи Таиланднинг Пхукет оролида бўлиб ўтди.Ситора ўз интервьюларида турмуш ўртоғининг 27 ёшда эканлигини ва у тадбиркорлик...