Қизини Германия канцлери Ангела Меркель шарафига номлаган суриялик оилага мамлакат ҳукумати бошпана бермайдиган бўлди, деб ёзади "Lenta.ru".
Мамон Аль-Хамза (Mamon Al-Hamza), унинг рафиқаси Тема ва қизи Ангела Меркель Суриядан келиб, мамлакат ҳудудидан расмий равишда бошпана берилишини кутиб, Менхенгладбах шаҳрида яшаётган эди. Бироқ, яқин муддат ичида суриялик оила Германия ва Европа Иттифоқини тарк этишга мажбур.
Маълумотларга кўра, суриялик оиланинг Германия ҳудудида яшаш муддати тугаганидан сўнг улар Туркияга жўнатилади. Бу мамлакат оилага хавфсизликни таъминлаб бериши кутилмоқда.
Аль-Хамзанинг оиласи Европа Иттифоқига 2015 йилда келган эди. Уларнинг қизи Германиянинг Дуйсбург шаҳрида туғилган. Суриялик фуқаролар янги туғилган чақалоқни мамлакат канцлери Ангела Меркель томонидан юритилаётган муҳожирларга оид сиёсатга ҳурмат рамзи сифатида унинг шарафига номлаган эди.
Syrian migrants who named baby Angela Merkel have German asylum application REJECTED https://t.co/WnKgPAfZhi pic.twitter.com/JdOIVneTom
— Daily Mail Online (@MailOnline) 24 ноября 2016 г.
24.01.2023, 10:05
Наманганда аёл ЙПХ автомобилида туғуруқхонага олиб кетилаётганида фарзандини дунёга келтирди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар бермоқда.Маълум қилинишича, 4P-112 Фарғона халқа автомобиль йўлининг 20 километрида...01.01.2022, 21:48
2022 йилнинг 1 январь куни, соат 17:30 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1448 нафар чақалоқ дунёга келди. Янги йилнинг биринчи кунида туғилган гўдакларнинг 732 нафари ўғил...04.08.2021, 19:19
Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман суди раиси Бахром Ташпулатовнинг раислигида ўтган очиқ суд мажлисида 8 ойлик чақалоғини 10.000 АҚШ доллар эвазига қонунга хилоф равишда сотмоқчи...13.12.2019, 19:35
Мажбурий ижро бюроси органларида давлат ижрочилари турли хил қизиқ воқеаларга ҳам гувоҳ бўлиб қолишади. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 17 сентябрдаги ижро...