АсосийSport

Олга Забелинская уч карра Осиё чемпиони бўлди

'Олга Забелинская уч карра Осиё чемпиони бўлди'ning rasmi

Бироз олдин Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича катталар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида аёллар Элита тоифасида индивидуал вақт пойгаси бўлиб ўтди.

20 км масофага кечган беллашувда Ўзбекистон аёллар миллий терма жамоаси аъзолари Олга Забелинская ҳамда Янина Кускова иштирок этди.

Қувонарлиси, пойга якунига кўра, Олга Забелинская олтин, Янина Кускова эса кумуш медалга эга чиқди.

Олга Забелинская (ЎЗБЕКИСТОН) - 28:07
Янина Кускова (ЎЗБЕКИСТОН) - 29:02
Рината Султанова (Қозоғистон) - 29:28.

Маълумот учун, бугунги иштироки орқали Олга Забелинская велошосседа уч карра Осиё чемпионига айланиб олган бўлса, Янина Кускова иккинчи бор қитъа биринчилиги совриндорига айланди.

Шу тариқа, делегациямизнинг Осиё чемпионатидаги медаллари сони 5 тага етди: 1 та олтин, 4 та кумуш.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар