АсосийЖАМИЯТ

“Ислом цивилизацияси маркази, нафақат марказий осиё балки евро осиёда ҳам йўқ”

“Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” Ўзбекистон олимлари форуми давом этмоқда....

'“Ислом цивилизацияси маркази, нафақат марказий осиё балки евро осиёда ҳам йўқ”'ning rasmi

“Буюк аждодлар мероси – III Ренессанс пойдевори” Ўзбекистон олимлари форуми давом этмоқда.

Айни вақтда "Санъат ва бадиий ҳунармандчилик"бўлими тақдимоти ўтказилмоқда.

“Бугунги Ислом цивилизация маркази музейининг турли экспозициялар муҳокамаси бўлиб ўтди. Биз санъат ва бадиий хунармандчилик экспозитсиясини муҳокама қилдик. Муҳокамада бизнинг таниқли санъатшуносларимиз, рассомларимиз, хунармандларимиз иштирок этишди.

Ислом санъати мураккаблиги билан ажралиб турадиган санъат туридир. Авваломбор, буни тушуниш учун Ислом тарихини, ислом фалсафасини яхши билишимиз керак. Ислом санъати қачон пайдо бўлган, қандай шаклланган, қайси факторлар таъсир қилган? Буни тўлиқ ўрганиш учун олинаётган давр моҳиятини англаш лозим. 

Темурийлар ренессанси хонликлар давридаги санъат мисолида шаклланган.  Албатта, мана шу маънавий масканда биз нафақат хунармандчилик, балки бизайнан Ислом санъати ҳақида гапиришимиз керак. Чунки, уни ўзига хос эътиқоди, йўналишлари ва тушунчалари бор. Биз бунга аниқлик киритган ҳолда кейинчалик қизиқарли экспозиция қилишимиз мумкин. Форумдаги муҳокамада замонавий музей бўлиши учун турли таклифлар билдирилди. Бугунги кунда информацион даража ривожланмоқда. 

Чунки бундай ислом цивилизацияси маркази, масалан марказий осиё ва евро осиёда ҳам йўқ.  У жуда ҳам ноёб марказ бўлиши учун, албатта мана шундай диний экспозицияларўзига  жалб этиши керак. Форумда киритилаётган таклифлар асосида ислом санъати музейини стратегиясини ҳам ишлаб чиқишга қўл урамиз. Бугунги форумда билдирилган таклиф ва мулоҳазалар мана шу стратегияда ўз аксини топади”,– дея ўз фикрларини билдирди.

    Бошқа янгиликлар