АсосийJamiyat

Қаршида BYD ва “Spark” иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди

'Қаршида BYD ва “Spark” иштирокида аянчли ЙТҲ содир бўлди'ning rasmi

Қарши шаҳрида инсон ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Маълум бўлишича, 2024 йил 04 июль куни соат тахминан 07:53ларда Қарши шаҳар “Бўстон” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р-92 давлат аҳамиятдаги “Қарши–Талликурон-Касби-Жейнов-Помуқ” автомобиль йўлининг 2 км.да, ҳайдовчи, Р.А. бошқарувида бўлган Спарк русумли автомобили билан Касби-Қарши йўналиши бўйича бошқариб келиб, орқага бурилётганида орқасидан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, Х.Л. бошқарувида бўлган BYD SONG PLUS русумли автомобилининг ҳаракат йўлига чиқиб кетиб тўқнашиб, кетиши оқибатида қарама-қарши йўналишдан ҳаракатланиб келаётган, ҳайдовчи, Р.А. бошқарувида бўлган Нексия-1 русумли автомашинаси билан “Спарк” русумли автомобиль тўқнашиб ЙТХ содир этган.

Натижада, Спарк русумли автомашина ҳайдовчиси Р.А. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган, шифокорлар томонидан биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамасдан шифохонада вафот этган.

 

 

    Бошқа янгиликлар