Ўзбекистон фуқаросини ўлдирган тожикистонлик 24 йилдан сўнг жазосини олди. Бу ҳақда Аsia Plus хабар берди.
Хатлон вилоят суди Қабодиён туманида яшовчи Н.Ш.ни 2000 йилда Ўзбекистон фуқаросини ўлдирганликда айбдор деб топди.
Хатлон вилояти прокурори катта ёрдамчиси В. З.нинг маълум қилишича, 46 ёшли Шарипов 2000 йил сентябр ойида Ўзбекистоннинг Жарқўрғон вилоятида тўй маросимида бўлган.
“У икки нафар Ўзбекистон фуқароси – А.Т. ва С. А. билан “Тико” русумли автомашинани жиноий йўл билан Тожикистонга олиб чиқиш бўйича келишиб олган”, — деб ҳикоя қилади прокурор ёрдамчиси.
Унинг сўзларига кўра, учаласи Термиз шаҳрига боришган.
“Улар кира қилиб юрган автомашина ҳайдовчисидан уларни Жарқўрғон туманига олиб боришни сўрашган. Бироқ йўлда ҳайдовчи Б.Д. ҳужумга учраган ва ўлдирилган. Кейин шериклар жасадни Оқтепа сув омборига ташлаб кетишган”, - дейилади хабарда.
Шундан сўнг, Н.Ш. “сотиб олинган” машинасини Тожикистонга ҳайдаб кетган.
Орадан бир йил ўтиб, 2001 йил июль ойида Ўзбекистон Сурхондарё вилояти суди ушбу жиноятда икки нафар айбланувчи – А.Т. ва С. А.ни ҳар бирини 20 йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
Шариповга нисбатан иш Қабодиён тумани прокуратураси томонидан олиб борилган ва қаттиқ тартибли колонияда ўташ шарти билан 17 йил қамоқ жазоси белгиланган.
Бироқ 2001 йил 29 августдаги амнистияга асосан унинг қамоқ муддати чорак қисмга қисқартирилган.