АсосийДунё

Расман: Таиланд Ўзбекистон фуқароларига визасиз тартибни жорий қилди

Янги тартиб 15 июлдан кучга кирди.

'Расман: Таиланд Ўзбекистон фуқароларига визасиз тартибни жорий қилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 15 июль кунидан эътиборан Таиланд ҳукумати 93 давлат, жумладан Ўзбекистон фуқаролари учун, 60 кунгача визасиз кириш режимини расман жорий қилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Мамлакатимиз Бош консулхонаси маълумотига кўра, муқаддам Таиландга фуқаролари визасиз кириши мумкин бўлган давлатлар сони 57 та эди. Рўйхатга янги киритилган 36 та давлат қаторида Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳам бор.

Янги тартиб барча чегара постлари орқали Таиландга ташриф буюрувчилар учун амал қилади.

Ўз навбатида, мазкур тартиб Таиланд ҳукумати томонидан иқтисодиётни ривожлантириш мақсадида бир томонлама жорий этилди ва маълум муддатдан сўнг бекор қилиниши ҳам мумкин.

Таиланд ТИВ маълумотига кўра, Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида ўзаро визадан озод қилиш бўйича ишлаб чиқилаётган ҳукуматлараро келишувлар юзасидан музокаралар давом этмоқда.

15 июлга қадар Ўзбекистон фуқаролари аэропортга келганларида 60 АҚШ доллари эвазига 15 кунлик туристик виза олишлари мумкин эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Блогерларнинг қиёфаси қимор ўйинларини реклама қилиш учун сохталаштирилгани аниқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:00

    Блогерларнинг қиёфаси қимор ўйинларини реклама қилиш учун сохталаштирилгани аниқланди

    AI ёрдамида машҳур шахсларнинг овоз ва тасвирлари қалбакилаштирилган ҳолда ноқонуний қимор ўйинлари рекламасида қўллангани маълум бўлди.

    'Теҳронда ҳавонинг кескин ифлосланиши сабаб мактаблар ёпилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:08

    Теҳронда ҳавонинг кескин ифлосланиши сабаб мактаблар ёпилди

    Пойтахтдаги оғир экологик вазият туфайли таълим муассасалари вақтинча масофавий ўқишга ўтказилди.

    'Украинадаги уруш 2025 йил охирига қадар якунланиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:47

    Украинадаги уруш 2025 йил охирига қадар якунланиши мумкин

    НАТО бош котиби Марк Рютте Украинадаги уруш йил охиригача тугаши эҳтимоли борлигини айтди.

    'БААда қўлга олинган Интерпол қидирувидаги 3 нафар ўзбекистонлик ватанга топширилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:20

    БААда қўлга олинган Интерпол қидирувидаги 3 нафар ўзбекистонлик ватанга топширилди

    Оғир жиноятлар содир этишда гумонланиб, халқаро қидирувда бўлган уч нафар фуқаро БААдан Ўзбекистонга олиб келинди.

    'Ҳар 10 дақиқада бир аёл яқинлари томонидан ўлдирилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:49

    Ҳар 10 дақиқада бир аёл яқинлари томонидан ўлдирилади

    БМТ маълумотига кўра, ўтган йили дунё бўйлаб 83 минг аёл ва қиз қасддан ўлдирилган.

    'Австралия сенатори бурқа билан боғлиқ можаро сабаб лавозимидан четлатилди'ning rasmi

    Дунё 25.11.2025 17:36

    Австралия сенатори бурқа билан боғлиқ можаро сабаб лавозимидан четлатилди

    Унинг ҳаракати ижтимоий муҳокамалар ва танқидларга сабаб бўлди.