АсосийДунё

Қозоғистонда самолёт ҳалокатга учради

Самолёт ҳавога кўтарилиш вақтида ёниб кетган.

'Қозоғистонда самолёт ҳалокатга учради'ning rasmi

Қозоғистон Транспорт вазирлиги якшанба куни республиканинг Оқмўла вилоятида содир бўлган АН-2 самолётининг ҳалокатга учрашига сабаб бўлган ҳолатлар юзасидан текширув ўтказади.

Қайд этилишича, вазирлик авиаҳалокатни текшириш бўйича комиссия тузмоқда. Транспортдаги бахтсиз ҳодисалар ва ҳодисаларни тергов қилиш бўлими ходимлари воқеа жойига жўнатилган. 

Департамент маълумотларига кўра, самолёт Беркут-Авиа хусусий корхонасига тегишли бўлиб, ҳалокат “техник парвоз пайтида” юз берган.

Ан-2 самолёти 21 июл оқшомида Державинск шаҳридан 10 км узоқликда қулаган. Оқмўла вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабарига кўра, самолёт ҳавога кўтарилиш вақтида ёниб кетган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ. Департаментнинг аниқлик киритишича, учувчи “ёнаётган самолётдан ўзини ўзи эвакуация қилган”.

Эслатиб ўтамиз, 19 июл куни Арманистонда Ан-2 русумли ҳарбий самолёт ҳалокатга учраши оқибатида икки экипаж аъзоси ҳалок бўлган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар