АсосийМаданият

Самарқандда илк ўрта асрларга оид бўлган ибодатхона топилди

Ибодатхона деворларига чизилган расмлар орасида юзи овалсимон, зебу-зийнатларга бурканган маъбуданинг тасвири ҳам мавжуд.

'Самарқандда илк ўрта асрларга оид бўлган ибодатхона топилди'ning rasmi

Самарқанд археология институти ходимлари томонидан Ургут тумани, Жўрабтепа маҳалласида жойлашган Қўрғонтепа ёдгорлигида илк ўрта асрларга оид бўлган ибодатхона ўрни топилди.

- Ушбу ибодатхона тарҳи тўғри тўртбурчак шаклда бўлиб, деворларнинг сақланиб қолган баландлиги 3 м. Хонага 5 та эшик орқали кириш мумкин. Хона тўрида тахт-супа, унинг тўрт томонида устун ўринлари жойлашган, дея хабар бермоқда Институт Матбуот хизмати.

Қайд этилишича, хона деворлари диний мавзудаги суратлар билан безатилган бўлиб, сақланиб қолинган тасвирлар орасида юзи овалсимон, қулоқ ва қўллари эса зебу-зийнатларга бой бўлган маъбуданинг тасвири мавжуд. Унинг бошида илк ўрта асрлар Сўғд санъатида кўп учрайдиган қанотли, устки қуббаси ярим ой шаклда бўлган тож тасвири акс эттирилган.

Таъкидланишича, хонада аниқланаётган деворий сурат парчалари орасида бундай тож ва персонаж тасвирларининг турли парчалари аниқланмоқда, қайсинким мазкур ибодатхонанинг деворларида юқорида қайд этилган маъбуда тасвири ягона бўлмагани, балки бундай илоҳлар тасвирлари хонанинг барча деворларида тасвирланганидан далолат беради. 

Бундан ташқари, ибодахона деворларида токчалар ҳам мавжуд бўлиб, улардан бирининг ичида лойдан ясалган ҳайкалнинг қўл ҳамда оёқ қисмлари топилган. Археологларнинг қайд этишича ибодатхона  VII-VIII асрларда фаолият юритган, аммо 712 йилда Қутайба ибн Муслим бошчилигидаги арабларнинг Самарқандга қилган юришлари натижасида ёқиб юборилган бўлиши мумкин.

Ҳозирда ушбу жойда археологик қазув тадқиқотлари, деворий суратларни сақлаш, улардан нусха кўчириш ва ечиб олиш жараёнлари давом этмоқда. Келгусида ёдгорликни  япониялик мутахассислар билан ҳамкорликда фанлараро усулларини қўллаган ҳолда тадқиқ этиш режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Туркияда Али Қушчи вафотининг 550 йиллиги нишонланмоқда'ning rasmi

    Маданият 19.11.2024 23:29

    Туркияда Али Қушчи вафотининг 550 йиллиги нишонланмоқда

    Бу ҳақда Ислом цивилизацияси маркази хабар берди.

    'Москвада Ўзбекистон ҳафталиги кунлари доирасида қўмита йиғилиши бўлиб ўтди (фоторепортаж)'ning rasmi

    Маданият 18.11.2024 22:50

    Москвада Ўзбекистон ҳафталиги кунлари доирасида қўмита йиғилиши бўлиб ўтди (фоторепортаж)

    Россиянинг Москва шаҳрида Ўзбекистон ҳафталиги кунлари доирасида маданият бўйича тўртинчи қўмита йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Россиялик таниқли санъаткорлар Ўзбекистоннинг "Дўстлик" ордени билан мукофотланди'ning rasmi

    Маданият 18.11.2024 19:02

    Россиялик таниқли санъаткорлар Ўзбекистоннинг "Дўстлик" ордени билан мукофотланди

    Президент Шавкат Мирзиёев бу борадаги фармонни имзолади. Шунингдек, Владимир Путин Фарруҳ Зокиров ва Севара Назархонни "Дўстлик" ордени билан тақдирлади.

    '9 ойда Ўзбекистондаги музейларга 3 млн.дан ортиқ маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ташриф буюрди'ning rasmi

    Маданият 15.11.2024 11:37

    'Эндиликда кино, сериал ва қўшиқлар “маънавият экспертизаси”дан ўтказилади'ning rasmi

    Маданият 11.11.2024 18:17

    Эндиликда кино, сериал ва қўшиқлар “маънавият экспертизаси”дан ўтказилади

    Медиа маҳсулотларида давлат сиёсати, давлат рамзларига зид, ахлоқсизлик, беҳаёликни тарғиб этувчи ҳолатлар мавжуд ёки йўқлиги ўрганиб борилади.

    'Чолиқуши Тошкентга келди'ning rasmi

    Маданият 10.11.2024 18:38

    Чолиқуши Тошкентга келди

    Тошкентда "Ўзбекистонда Туркия киноси ҳафталиги" бўлиб ўтди.