АсосийЖамият

Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, тинчлик, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғоялари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига ҳамоҳанг эканини таъкидлади.

'Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”'ning rasmi

Президентдан Қурбон ҳайити табриги: «Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар»

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, тинчлик, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғоялари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига ҳамоҳанг эканини таъкидлади. Давлат раҳбари ҳаж сафари, диний эркинликлар ва ислом цивилизацияси меросини асраш борасидаги ишлар ҳақида ҳам тўхталди.

«Қурбон ҳайити халқимиз учун янада азиз байрамга айланмоқда»

Президент матбуот хизмати эълон қилган табрикда давлат раҳбари аввало юртдаги барча мўмин-мусулмонлар ва халқни Ийд ал-Адҳа айёми билан самимий қутлади.

Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, тинчлик, саховат ва меҳр-оқибат тимсоли бўлган Қурбон ҳайити мамлакатда инсон қадрини улуғлаш, аҳолини қўллаб-қувватлаш ва жамиятда ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган ислоҳотлар билан уйғун аҳамият касб этмоқда.

Президент, айниқса, ёрдамга муҳтож инсонлар, нуронийлар, хотин-қизлар ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маҳаллалар ва хонадонларни обод қилиш ишларида ушбу байрамнинг эзгу анъаналари муҳим ўрин тутаётганини қайд этди.

Ислом цивилизацияси мероси янги босқичга кўтарилмоқда

Табрикда кейинги йилларда Ўзбекистонда ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини ўрганиш ва тарғиб қилиш, буюк алломалар меросини асраш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани алоҳида таъкидланди.

Давлат раҳбари бу борада Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий ёдгорлик мажмуаси ҳамда Бурҳониддин Марғиноний илмий-маърифий ва туризм мажмуаси каби йирик маънавий-маърифий мажмуаларни Янги Ўзбекистоннинг ноёб тимсоллари сифатида тилга олди.

«Буларнинг барчаси Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлардир», — дейилади табрикда.

Илк бор “Президент ҳожилари” дастури жорий этилди

Президент сўзларига кўра, мамлакатда диний эътиқод эркинлигини таъминлаш борасида яратилган шароитлар туфайли бу йил 15 мингдан зиёд ўзбекистонлик муқаддас ҳаж амалларини адо этмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон тарихида илк марта “Президент ҳожилари” дастури йўлга қўйилгани маълум қилинди. Унга мувофиқ, юрт тараққиётига муносиб ҳисса қўшган 100 нафар уламолар, нуронийлар, маҳалла фахрийлари ва уларнинг оила аъзолари ҳаж сафарига юборилди.

Президент ҳаж зиёратини адо этаётган барча ватандошларни Қурбон ҳайити билан қутлаб, уларнинг ибодатлари қабул бўлишини тилади.

«Эл-юртимизни Яратганнинг ўзи асрасин»

Шавкат Мирзиёев табрик сўнгида байрам кунларида ҳам халқ хизматида бўлиб турган ҳарбийлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ва барча масъулларга миннатдорлик билдирди.

Шу билан бирга, чет элларда таҳсил олаётган ва меҳнат қилаётган ўзбекистонликларга ҳам эзгу тилаклар йўлланди.

«Эл-юртимизни шундай қутлуғ айёмга тинчлик ва ҳамжиҳатликда етказгани учун Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Илоҳим, Яратган парвардигор халқимизни ўз паноҳида асрасин. Қурбон ҳайити барчамизга муборак бўлсин», — деди Президент.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:12

    Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда

    Мазкур жараёнлар оқибатида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, айниқса, атмосфера таркибида PM10 концентрацияси қисқа муддатли ортиши кузатилиши мумкин.

    'Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:50

    Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради

    Маҳбуслар Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари томонидан ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш эвазига жазодан озод қилиш ва юқори маош таклиф этилаётгани ҳақида маълум қилишди.

    '"Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:29

    "Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди

    Авиақатновлар бўйича йўловчилардан тушаётган шикоятлар сони ўтган 4 ойи ичида 145 тага етган.

    'Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 17:55

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

    'Қашқадарёда даҳшатли ЙТҲ: икки Nexia ва КамАЗ иштирокидаги тўқнашувда бир киши шифохонага тушди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 09:51

    Қашқадарёда даҳшатли ЙТҲ: икки Nexia ва КамАЗ иштирокидаги тўқнашувда бир киши шифохонага тушди

    Кўкдала туманидаги авария оқибатида автомобиллар вайрон бўлди, юк машинаси ағдарилиб кетди

    'Ўзбекистондан хорижга кўчиб кетиш камаймоқда — энг кўп миграция Қозоғистон ҳиссасига тўғри келди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 06:57