Ўзбекистонда сув ресурсларидан самарали фойдаланишни ошириш, сел сувларини йиғиш ва сув инфратузилмасини иқтисодий фаол ҳудудга айлантириш бўйича янги чора-тадбирлар белгиланди.
Унда сув инфратузилмасини иқтисодий фаол ҳудудга айлантириш, туризм ва тадбиркорлик лойиҳаларини кенгайтириш, шунингдек сув ресурсларини кўпайтириш чоралари муҳокама қилинди.

Йиғилишда қайд этилишича, мамлакатда дарё ва каналларни бетонлаштириш ишлари натижасида ҳар йили 1,3 миллиард куб метргача сув тежалмоқда. Бу эса сув танқислиги шароитида ресурслардан оқилона фойдаланиш имконини бермоқда.
Шу билан бирга, сел сувларини йиғиш ва уларни йўналтириш орқали минглаб гектар ерларни қайта қишлоқ хўжалиги айланмасига киритиш мумкинлиги таъкидланди. Мутахассислар фикрича, бундай ёндашув сув захираларини кўпайтириш билан бир қаторда, балиқчилик ва бошқа сув хўжалиги йўналишларини ривожлантиришга ҳам хизмат қилади.
Йиғилишда сув омборлари ва каналлар атрофида туризм объектлари, хизмат кўрсатиш нуқталари ҳамда тадбиркорлик лойиҳаларини ташкил этиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Давлат раҳбари сув инфратузилмасини модернизация қилиш, соҳада хусусий сектор иштирокини кенгайтириш ва мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Шунингдек, сув ресурсларини тежаш технологияларини жорий қилиш, сел сувларини назоратли тўплаш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув фонди ерларидан даромадли фойдаланиш бўйича янги лойиҳалар ишлаб чиқилиши маълум қилинди.






