АсосийЖамият

"Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди

Авиақатновлар бўйича йўловчилардан тушаётган шикоятлар сони ўтган 4 ойи ичида 145 тага етган.

'"Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди'ning rasmi

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хусусий авиакомпаниялар — «Centrum Air» ва «Qanot Sharq» фаолиятига оид ҳолатлар юзасидан Фуқаро авиацияси агентлигига расмий сўров юборди.

Аниқланишича, мазкур авиакомпаниялар йўловчилар олдидаги мажбуриятларини тўлиқ бажармаган ва истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини бузган ҳолатлар қайд этилган.

Қўмита маълумотига кўра, сўнгги йилларда авиа қатновлар бўйича тушаётган шикоятлар сони сезиларли ошган. 2025 йилда 127 та мурожаат қайд этилган бўлса, 2026 йилнинг ўтган 4 ойида бу кўрсаткич 145 тага етиб, 114 фоизга ўсган.

Ўрганишлар давомида чипталарнинг ортиқча сотилиши, рейсларнинг кечикиши, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ ундирилиши ҳамда йўловчиларга етарли маълумот берилмаслиги каби ҳолатлар аниқланган.

Шунингдек, "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун, "Ҳаво кодекси" ва "Фуқаролик кодекси" талаблари бир қатор ҳолатларда бузилгани қайд этилган.

Йўловчиларнинг асосий эътирозлари орасида рейсларнинг бир неча соатлаб кечикиши, аэропортларда қолиб кетиш, банд қилинган жойнинг берилмаслиги ҳамда компенсация тўловларининг етарли даражада амалга оширилмаслиги каби муаммолар бор.

Қўмита, шунингдек, авиакомпаниялар томонидан йўловчиларни кутиш вақтида озиқ-овқат, ичимлик суви ва зарур ҳолларда меҳмонхона билан таъминлаш каби мажбуриятлар ҳам тўлиқ бажарилмаётганини таъкидлади.

Мазкур ҳолатлар юзасидан тўпланган маълумотлар Фуқаро авиацияси агентлиги томонидан кўриб чиқилиши ва тегишли чоралар белгиланилиши кутилмоқда.

Рақобат қўмитаси ушбу йўналишдаги ўрганишларни давом эттираётганини ва якуний натижалар бўйича қўшимча ахборот берилишини маълум қилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 17:55

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.

    'Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Uzbekistan Airways ички рейслар бўйича янги қоидаларни жорий этмоқда

    Янги тартиб ва қоидалар бўйича маълумот берилди. Эндиликда...

    'Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Сирдарёда ЙПХ ходими машинада аёлни уриб ўлдиргани айтилмоқда

    Сирдарё вилоятида йўл-патруль хизмати ходими иштирокида содир бўлган ЙТҲ оқибатида 38 ёшли аёл ҳалок бўлгани хабар қилинмоқда.

    'Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҚҚС "нол" ставкаси жорий қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    'Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Янги йилнинг илк кунида Ўзбекистонда 1100 нафарга яқин чақалоқ туғилди

    1 январь куни Ўзбекистонда 1094 нафар чақалоқ дунёга келган бўлиб, энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида қайд этилди.

    'Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 12:35

    Байрам кунларида Тошкент метроси ва автотураргоҳлар иш тартиби ўзгаради

    Янги йил арафасида метро узайтирилган режимда ишлайди, автотураргоҳлар эса бир неча кун бепул бўлади.