АсосийЖамият

Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади

“Бу файзли байрам ҳар бир хонадонга тинчлик ва қут-барака олиб кирсин”

'Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади'ning rasmi

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Қурбон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон халқини самимий табриклади. У ўз мурожаатида миллий қадриятлар, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик туйғулари бу муборак айёмда янада ёрқин намоён бўлишини таъкидлади.

“Қалблар эзгуликка тўладиган кунлар”

Саида Мирзиёева табригида Қурбон ҳайити халқни бирлаштирувчи, инсонларни эзгулик ва бағрикенгликка чорловчи улуғ байрам эканини қайд этди.

“Қалбларимиз эзгуликка тўлган бу улуғ кунларда халқимизнинг бебаҳо қадрият ва анъаналари янада ёрқин намоён бўлади — ёши улуғларимизни зиёрат қилиб, дуоларини оламиз, яқинларимизни йўқлаймиз, жигарларимиз билан бир дастурхон атрофида жам бўлиб, меҳр-оқибат ва қувонч улашамиз”, — дейилади табрикда.

“Аллоҳ барча эзгу ниятларни ижобат қилсин”

Табрикда ҳар бир хонадонга тинчлик-хотиржамлик, фаровонлик ва шодлик тилаб қолинган.

“Ушбу файзли байрам ҳар бир хонадонга тинчлик-хотиржамлик, қут-барака, шод-у хуррамлик олиб кирсин. Аллоҳ таоло барча эзгу ниятларингиз, орзу-интилишларингиз ва самимий дуоларингизни ижобат қилсин”, — дея таъкидланган мурожаатда.

Саида Мирзиёева Қурбон ҳайитини саховат, мурувват ва инсонпарварлик тимсоли бўлган улуғ айём сифатида эътироф этди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 16:44

    Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”

    Расмий баёнотга кўра, Америка қўшинлари сулҳ кучга кирганидан кейин ҳам “ноқонуний ва асоссиз ҳаракатларини” давом эттирган.

    'Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 15:21

    Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, тинчлик, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғоялари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига ҳамоҳанг эканини таъкидлади.

    'Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 13:12

    Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда

    Мазкур жараёнлар оқибатида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, айниқса, атмосфера таркибида PM10 концентрацияси қисқа муддатли ортиши кузатилиши мумкин.

    'Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 05:50

    Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради

    Маҳбуслар Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари томонидан ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш эвазига жазодан озод қилиш ва юқори маош таклиф этилаётгани ҳақида маълум қилишди.

    '"Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 04:29

    "Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди

    Авиақатновлар бўйича йўловчилардан тушаётган шикоятлар сони ўтган 4 ойи ичида 145 тага етган.

    'Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 25.05.2026 17:55

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити намози ўқилиш вақтлари эълон қилинди

    Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати маълум қилди.