АсосийЖамият

Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”

Тошкент — Урганч рейсидаги ҳолатга авиакомпания расмий изоҳ берди.

'Centrum Air Рақобат қўмитасига жавоб берди: “Ортиқча чипта сотмаймиз”'ning rasmi

Centrum Air Тошкент — Урганч йўналишидаги рейсда юзага келган ҳолат юзасидан расмий баёнот билан чиқди. Компания Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг ортиқча чипта сотилиши бўйича эътирозларини рад этди.

Аввалроқ Рақобат қўмитаси хусусий авиакомпаниялар — Centrum Air ва Qanot Sharq фаолиятида овербукинг, яъни самолётдаги ўриндиқлардан ортиқча чипта сотилиши эҳтимоли юзасидан Фуқаро авиацияси агентлигига расмий сўров юборган эди.

Самолёт чақмоқ ургани сабаб рейс алмаштирилган

Компания маълумотига кўра, 2026 йил 19 май куни амалга оширилиши режалаштирилган C6089 рейси учун мўлжалланган Airbus A330 самолётини чақмоқ урган. Шу боис ҳаво кемаси техник кўрикка олинган ва хавфсизлик нуқтаи назаридан парвозга чиқарилмаган.

Рейслар жадвалида катта кечикишларга йўл қўймаслик мақсадида авиакомпания кичикроқ сиғимга эга Airbus A320 самолётини жалб қилган. Натижада 42 нафар йўловчи бортга сиғмаган ва парвозни амалга ошира олмаган.

“Бу овербукинг эмас, форс-мажор ҳолат”

Centrum Air мазкур вазият ортиқча чипта сотиш билан боғлиқ эмаслигини алоҳида таъкидлади.

“Centrum Air овербукинг, яъни самолётдаги ўриндиқлардан ортиқча чипта сотиш амалиётидан мутлақо фойдаланмайди. C6089 рейсидаги ҳолат эса фақатгина кутилмаган форс-мажор сабабли юзага келди”, — дейилади компания баёнотида.

Шунингдек, авиакомпания самолётни хавфсизлик нуқтаи назаридан алмаштириш ҳуқуқи амалдаги Йўловчи ва багаж ташиш қоидалари ҳамда шартноманинг 15-бандида белгиланганини эслатди.

Йўловчиларга компенсация ва янги рейслар таклиф қилинган

Рейсдан қолиб кетган йўловчиларга икки хил вариант таклиф этилган:

— чипта пулини тўлиқ қайтариш;

— энг яқин рейсларга, жумладан бошқа авиакомпаниялар орқали бепул қайта брон қилиш.

Кутиш вақти узайган йўловчилар меҳмонхонага жойлаштирилган. Бундан ташқари, ҳар бир йўловчига ички рейслар учун 50 фоизлик чегирма промокоди, бир дона бепул багаж жойи ҳамда самолётда қулайроқ ўриндиқни бепул танлаш имконияти берилган.

“Барча талаблар қонун доирасида бажарилмоқда”

Компания парвоз кечиккан ёки ўзгарган ҳолатларда йўловчиларга олдиндан хабар берилиши, кутиш жараёнида бепул таом ва ичимликлар тақдим этилиши, зарурат бўлса меҳмонхона билан таъминланишини маълум қилди.

Баёнотда қайд этилишича, барча мажбуриятлар “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун ҳамда Ҳаво кодекси талаблари асосида бажарилмоқда.

Centrum Air Рақобат қўмитаси ва Фуқаро авиацияси агентлиги билан ҳамкорлик қилишга тайёрлигини, текширув учун талаб қилинган барча ҳужжат ва статистик маълумотларни белгиланган муддатда тақдим этишини билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:03

    Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни Қурбон ҳайити билан табриклади

    “Бу файзли байрам ҳар бир хонадонга тинчлик ва қут-барака олиб кирсин”

    'Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 16:44

    Теҳрон: “АҚШ сулҳ режимини қўпол равишда бузди”

    Расмий баёнотга кўра, Америка қўшинлари сулҳ кучга кирганидан кейин ҳам “ноқонуний ва асоссиз ҳаракатларини” давом эттирган.

    'Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 15:21

    Президентдан Қурбон ҳайити табриги: “Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги муҳим тарихий қадамлар”

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат аҳолисини муборак Қурбон ҳайити билан табриклаб, тинчлик, меҳр-оқибат ва инсонпарварлик ғоялари Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунига ҳамоҳанг эканини таъкидлади.

    'Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 13:12

    Эртага Тошкентда қисқа муддатли чанг-тўзон кузатилиши айтилмоқда

    Мазкур жараёнлар оқибатида атмосфера ҳавосида чанг заррачалари, айниқса, атмосфера таркибида PM10 концентрацияси қисқа муддатли ортиши кузатилиши мумкин.

    'Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 05:50

    Россиядаги маҳбуслар жазони Ўзбекистонда ўташни сўради

    Маҳбуслар Россия Мудофаа вазирлиги вакиллари томонидан ҳарбий ҳаракатларда қатнашиш эвазига жазодан озод қилиш ва юқори маош таклиф этилаётгани ҳақида маълум қилишди.

    '"Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди'ning rasmi

    Жамият 26.05.2026 04:29

    "Centrum Air" ва "Qanot Sharq" фаолияти бўйича текширув бошланди

    Авиақатновлар бўйича йўловчилардан тушаётган шикоятлар сони ўтган 4 ойи ичида 145 тага етган.