АсосийДунё

Сеулда Ўзбекистоннинг тарихий бинолари тасвири туширилган автобуслар ҳаракатланишни бошлади

Автобусларга "Ўзбекистонга марҳамат", "Ўзбекистонда кўришгунча", "Ўзбекистонга йўл олдик" шиорлари ёзиб қўйилди.

'Сеулда Ўзбекистоннинг тарихий бинолари тасвири туширилган автобуслар ҳаракатланишни бошлади'ning rasmi

Корея Республикаси пойтахтининг марказий кўчаларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган фотосуратлар туширилган жамоат автобуслари ҳаракатланмоқда, деб хабар бермоқда "Дунё" АА .

Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида юртимизнинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган фотосуратлар туширилган жамоат автобуси Сеул шаҳрининг марказий кўчаларида ўз қатновини бошлади.

Автобусларнинг ташқи томонига ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларининг қадимий меъморий обидаларининг фотосуратлари ҳамда юртимизга сайёҳларни таклиф этиш мақсадида корейс тилида "Ўзбекистонга марҳамат", "Ўзбекистонда кўришгунча", "Ўзбекистонга йўл олдик" шиорлари ёзиб қўйилди.

Мазкур автобуслар жорий йилнинг июль ойидан сентябрь ойига қадар Сеул шаҳрининг маркази ва машҳур кўчалари – Квангхвамун майдони, савдо марказлари, университетлар бўйлаб ҳаракатланади.

Йўловчилардан бири ўз таассуроти билан ўртоқлашиб, автобусда Ўзбекистонинг гўзал обидалари акс этган ушбу шаҳарларга ташриф буюрганини ёдга олиб, яна бир бор мамлакатимизга бориш режаси пайдо бўлганини таъкидлади.

– Ўйлайманки, мазкур реклама лойиҳаси Ўзбекистоннинг туризм имкониятларини Кореяда кенг ёйишга кўмаклашади, – деди у. –Ўзбекистон тарихий обидаларга жуда бой мамлакат ҳисобланиб, меҳмондўстлиги билан ажралиб туради. Интернет саҳифаларида Буюк Ипак йўли чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон ҳақида кўплаб маълумот ва кўрсатувлар кўрганман. Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини намойиш қилувчи ушбу лойиҳа юртингизга ташриф буюрувчи жанубий кореялик сайёҳлар оқимини оширишда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Блогерларнинг қиёфаси қимор ўйинларини реклама қилиш учун сохталаштирилгани аниқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:00

    Блогерларнинг қиёфаси қимор ўйинларини реклама қилиш учун сохталаштирилгани аниқланди

    AI ёрдамида машҳур шахсларнинг овоз ва тасвирлари қалбакилаштирилган ҳолда ноқонуний қимор ўйинлари рекламасида қўллангани маълум бўлди.

    'Теҳронда ҳавонинг кескин ифлосланиши сабаб мактаблар ёпилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:08

    Теҳронда ҳавонинг кескин ифлосланиши сабаб мактаблар ёпилди

    Пойтахтдаги оғир экологик вазият туфайли таълим муассасалари вақтинча масофавий ўқишга ўтказилди.

    'Украинадаги уруш 2025 йил охирига қадар якунланиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:47

    Украинадаги уруш 2025 йил охирига қадар якунланиши мумкин

    НАТО бош котиби Марк Рютте Украинадаги уруш йил охиригача тугаши эҳтимоли борлигини айтди.

    'БААда қўлга олинган Интерпол қидирувидаги 3 нафар ўзбекистонлик ватанга топширилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:20

    БААда қўлга олинган Интерпол қидирувидаги 3 нафар ўзбекистонлик ватанга топширилди

    Оғир жиноятлар содир этишда гумонланиб, халқаро қидирувда бўлган уч нафар фуқаро БААдан Ўзбекистонга олиб келинди.

    'Ҳар 10 дақиқада бир аёл яқинлари томонидан ўлдирилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:49

    Ҳар 10 дақиқада бир аёл яқинлари томонидан ўлдирилади

    БМТ маълумотига кўра, ўтган йили дунё бўйлаб 83 минг аёл ва қиз қасддан ўлдирилган.

    'Австралия сенатори бурқа билан боғлиқ можаро сабаб лавозимидан четлатилди'ning rasmi

    Дунё 25.11.2025 17:36

    Австралия сенатори бурқа билан боғлиқ можаро сабаб лавозимидан четлатилди

    Унинг ҳаракати ижтимоий муҳокамалар ва танқидларга сабаб бўлди.