АсосийСпорт

Парижга спортчилар учун Ўзбекистондан махсус овқатлар жўнатилди

Шифокорлар ва диетологлар билан келишилган ҳолда атлетлар учун энг керакли ва фойдали, витаминларга бой овқатлар олиб келинган.

'Парижга спортчилар учун Ўзбекистондан махсус овқатлар жўнатилди'ning rasmi

Парижда бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси аъзоларига миллий таомлар жўнатилди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

“Йирик комплекс мусобақаларда спортчиларимиз ҳеч қачон таомлардан қийналмаган. Давлатимизнинг қўллаб-қувватлаши билан ҳар бир мусобақаларда атлетларимиз учун миллий таомларимиз келтирилади", дейилади Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Маълум қилинишича, делегация аъзоларига овқатланишлари учун алоҳида шароит яратилган.

“Шифокорлар ва диетологлар билан келишилган ҳолда атлетлар учун энг керакли ва фойдали, витаминларга бой овқатлар олиб келинган. Олимпия шаҳарчасидаги спортчиларимизга кун давомида ана шундай таомлар тортиқ қилинмоқда”, дейилади МОҚ хабарида.

    Бошқа янгиликлар