АсосийСПОРТ

Рамазон Темиров UFC’да илк мағлубиятини қабул қилди

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Рамазон Темиров Абу-Дабида ўтказилган UFC 333 турнирида британиялик Лонер Каванага мағлуб бўлди.

'Рамазон Темиров UFC’да илк мағлубиятини қабул қилди'ning rasmi

Ўзбекистонлик ММА жангчиси Рамазон Темиров Абу-Дабида ўтказилган UFC 333 турнирида британиялик Лонер Каванага мағлуб бўлди.

Энг енгил вазн тоифасида кечган жанг биринчи раундда Кавананинг ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа, британиялик спортчи профессионал фаолиятидаги 11-ғалабасини қўлга киритди. Темиров эса фаолиятида учинчи мағлубиятини қабул қилди.

Жангга қадар UFC рейтингининг ушбу вазн тоифасида Кавана олтинчи, Темиров эса ўнинчи ўринни эгаллаб турган эди.

Мазкур мағлубият натижасида Темировнинг профессионал ММАдаги 12 та жангдан иборат ғалабали серияси ҳам тўхтади. Шунингдек, у UFCда илк бор мағлубиятга учради.

    Бошқа янгиликлар