АсосийСпорт

Париж-2024: Терма жамоамиз иккинчи турда ҳам мағлубиятга учради

Жамоамиз 30 июль куни Доминикан Республикасига қарши ўйин ўтказади.

'Париж-2024: Терма жамоамиз иккинчи турда ҳам мағлубиятга учради'ning rasmi

Бугун, 27 июль куни Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Париж-2024 Олимпия ўйинлари гуруҳ босқичида иккинчи учрашувини ўтказди. Мисрга қарши кечга баҳсда минимал ҳисоб қайд этилди. 11-дақиқада Аҳмед Кока томонидан киритилган гол учрашувда ягона бўлди.

Шу тариқда Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси икки учрашув ўтказиб, 0 очко тўплади. 

Сўнгги турни жамоамиз 30 июль куни Доминикан Республикасига қарши ўтказади. Лекин қандай натижа қайд этилса ҳам Ўзбекистон гуруҳдан чиқолмайди.

    Бошқа янгиликлар