Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари дзюдо баҳсларининг иккинчи босқичида ҳамюртимиз Диёра Келдиёрова (-52 кг) Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, япониялик Ута Абега рўбарў келди.
Икки номдор спортчилар ўртасидаги баҳсда Диёра Келдиёрова ғалаба қозонди. Бу ғалаба япониялик амалдаги чемпион Ута Абенинг 5 йил давом этган мағлубиятсиз сериясига барҳам берди.
Чорак финалда дзюдочимиз германиялик Маша Баллҳаус билан тўқнаш келиб, яна бир бор зафар қозонди ва ярим финалга йўл олди.






