АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакети берилишини эълон қилди.
Маълум қилинишича, унинг қиймати 1,5 миллиард доллардан ошади. Унда ҳужумидан мудофаа ракеталари, ракета тизимлари ва артиллерия учун ўқ-дорилар, танкга қарши қуроллар бўлади.
Жумладан, NASAMS зенит-ракета тизимлари ва HIMARS ракета тизимлари учун снарядлар, қисқа ва ўрта масофага мўлжалланган ҳаво мудофаа тизимлари учун ўқ-дорилар, электрон уруш ускуналари, артиллерия ва миномёт снарядлари, танкга қарши ТОW ракеталари ва портатив Javelin . танкга қарши тизимлар етказиб берилади.
Бу АҚШнинг Украинага йигирманчи ёрдам пакети ҳисобланади.






