АсосийДунё

Россия фуқаролигини олганлар учун ҳарбий хизмат муддатини икки йилгача узайтириш таклиф қилинмоқда

Ушбу янги тартиб яқин кунларда амалга тадбиқ этилиши мумкин.

'Россия фуқаролигини олганлар учун ҳарбий хизмат муддатини икки йилгача узайтириш таклиф қилинмоқда'ning rasmi

Россия давлат думаси янги фуқароликни қабул қилганларнинг ҳарбий хизматни бажариши устидан назоратни кучайтиришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақида INTERFAX.RU хабар бермоқда.

Янги фуқаролар учун ҳарбий хизмат муддатини икки йилгача узайтирилиши ва армияга чақирув ёшини ошириш мумкин.

Депутатлар ушбу тузатишни 31 июлда якунланадиган баҳорги сессия якунига қадар кўриб чиқишни режалаштирмоқда.

Мазкур масала юзасидан вице-спикер Ирина Яровая, Мудофаа қўмитаси раиси Андрей Картаполов, “Ягона Россия” фракцияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Дмитрий Вяткин ва Ахборот сиёсати, ахборот технологиялари ва коммуникациялари қўмитаси раиси Александр Хинштейнга кўрсатмалар берилган.

Бундан ташқари, дума спикери Вячеслав Володин мигрантларни ҳарбий мақсадларда рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини тайёрлашни таклиф қилган. Россия фуқаролигига қабул қилиш ҳарбий хизматда рўйхатдан ўтиш шарти билан амалга оширилиши мумкин. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳар 10 дақиқада бир аёл яқинлари томонидан ўлдирилади'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:49

    Ҳар 10 дақиқада бир аёл яқинлари томонидан ўлдирилади

    БМТ маълумотига кўра, ўтган йили дунё бўйлаб 83 минг аёл ва қиз қасддан ўлдирилган.

    'Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:47

    Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

    “Ўзгидромет” 26 ноябрь куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

    'Австралия сенатори бурқа билан боғлиқ можаро сабаб лавозимидан четлатилди'ning rasmi

    Дунё 25.11.2025 17:36

    Австралия сенатори бурқа билан боғлиқ можаро сабаб лавозимидан четлатилди

    Унинг ҳаракати ижтимоий муҳокамалар ва танқидларга сабаб бўлди.

    'Тошкентда атмосферани ифлослаётган 18 та объектнинг фаолияти тўхтатилди'ning rasmi

    Дунё 25.11.2025 16:24

    Тошкентда атмосферани ифлослаётган 18 та объектнинг фаолияти тўхтатилди

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ўтказилган рейдлар давомида қонунбузарликка йўл қўйган 18 та объект 10 кунга ёпилганини маълум қилди.

    'Тинчликдан бери Исроил ҳар куни Ғазода 2 болани ўлдирмоқда'ning rasmi

    Дунё 25.11.2025 15:44

    Тинчликдан бери Исроил ҳар куни Ғазода 2 болани ўлдирмоқда

    БМТдаги Фаластиннинг доимий вакили Рияд Мансур Хавфсизлик Кенгаши мажлисида Исроилнинг ўт очишни тўхтатиш режимига риоя қилмаётгани ҳақида кескин баёнот берди.

    'Трампнинг Украина бўйича тинчлик режаси қисқартирилди'ning rasmi

    Дунё 25.11.2025 09:59

    Трампнинг Украина бўйича тинчлик режаси қисқартирилди

    Хўш, ундан қайси бандлар чиқариб ташланди?