АсосийЖамият

Бухорода “хизмат ипотекаси” жорий қилинади

Бундан буён қурилган хизмат кўрсатиш жойларини сотиб олиш учун алоҳида кредит тури йўлга қўйилади.

'Бухорода “хизмат ипотекаси” жорий қилинади'ning rasmi

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида Бухоро вилоятдаги 62 та массив ва 54 та кўчани ривожлантириш чора-тадбирлари тасдиқланди. Бу ҳақида Президент раислигида ўтказилган йиғилишда маълум қилинди.

Бу кўчалар овқатланиш, саломатлик, меҳмонхона, ҳунармандчилик, савдо ва хизмат кўрсатишга ихтисослаштирилади, уларда 4 минг нафар тадбиркор учун шароит яратилади ва 6 минг аҳоли бандлиги таъминланади. Уларда камида 5 та халқаро меҳмонхона ҳамда овқатланиш тармоқларини жойлаштириш зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

Шунингдек, Президент саноат зоналарида ер ажратишни енгиллаштириш, бунга хизмат кўрсатишни ҳам қўшиш таклифини қўллаб-қувватлади. Ҳар бир тумандан саноат ва хизмат кўрсатишга 20 гектардан ерларни белгилаб, лойиҳаларни амалга оширишга кўрсатма берилди. 

Бундан буён қурилган хизмат кўрсатиш жойларини сотиб олиш учун алоҳида кредит тури йўлга қўйилади. Мутасаддиларга “хизмат ипотекаси”ни жорий қилиб, кредит ажратишни бошлаш топширилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи томоғига овқат тиқилиши оқибатида вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият12.09.2024 19:51

    Сирдарёда 2 ёшли боғча боласи томоғига овқат тиқилиши оқибатида вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    Болани боғчага қабул қилишда боланинг умумий соғлиғи ҳақидаги маълумотнома олинмаган.

    'Қўқонда ўғирлаб кетилган автомобиль пачақланган ҳолда топилди'ning rasmi

    Жамият12.09.2024 19:48

    Қўқонда ўғирлаб кетилган автомобиль пачақланган ҳолда топилди

    Ўғирлаб кетган шахс автоҳалокатга учраган.

    'Сирдарёда ҳомиладор аёлнинг ўлимида айбдор бўлган шифокор 2 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият12.09.2024 18:17

    Сирдарёда ҳомиладор аёлнинг ўлимида айбдор бўлган шифокор 2 йилга қамалди

    Марҳума фарзандли бўлгач, унга нисбатан керакли тиббий муолажалар кўрсатилмаганлиги сабабли ҳаётдан кўз юмган.

    'Тошкентда вагон устига чиққан эркакни кучли ток урди'ning rasmi

    Жамият12.09.2024 17:31

    Тошкентда вагон устига чиққан эркакни кучли ток урди

    Шифокорлар беморнинг 80 фоиз танаси куйганини маълум қилди.

    'Сузиб кетган пуллар ....'ning rasmi

    Жамият12.09.2024 17:29

    Сузиб кетган пуллар ....

    Ўзбекистон сузиш федерацияси собиқ бош котиби давлат пулидан яқинларини Туркияга дам олишга жўнатди.

    'Фарғонада соғлиғи ёмонлашган Lacetti ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди'ning rasmi

    Жамият12.09.2024 17:24

    Фарғонада соғлиғи ёмонлашган Lacetti ҳайдовчиси ЙТҲ содир этди

    У оғир жароҳатлар билан воқеа жойида ҳалок бўлди.