АсосийСпорт

"Тошкент-Париж-Тошкент" автопробег иштирокчилари кутиб олинди

Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти кенг тарғиб этилди.

'"Тошкент-Париж-Тошкент" автопробег иштирокчилари кутиб олинди'ning rasmi

Хабарингиз бор Абдураҳмон Фозилов бошчилигидаги бир гуруҳ блогерлар Франция пойтахти Парижда бўлиб ўтган XXXIII ёзги Олимпия ўйинларида ўзбекистонлик спортчиларнинг ғалабалари гувоҳи бўлиб, бутун дунёда миллионлаб мухлислар ва сайёҳлар орасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти кенг тарғиб қилди.

Махсус миллий логотиплар билан қопланган автомашиналарида Тошкентдан Парижгача ва орқага 47 кун ичида Қозоғистон, Россия, Грузия, Туркия, Греция, Италия, Шветсария, Фрация, Бельгия, Германия, Латвия давлатларини кесиб, қарийб 15 минг километр масофани босиб ўтдилар.

Блогерлар ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали ўнлаб қизиқарли медиа-контентларни тайёрлаб жойлаштирдилар, хорижликлар орасида мамлакатимизда сайёҳлар учун яратилган ноёб имкониятлар билан таништириш орқали Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини кенг тарғиб этдилар.

    Бошқа янгиликлар