АсосийСпорт

Оролбўйи саҳросидаги эко-марафон халқаро жамоатчилик эътиборини жалб қилди

Унда 11 давлатдан 250 нафар профессионал ва ҳаваскор югурувчи иштирок этди.

'Оролбўйи саҳросидаги эко-марафон халқаро жамоатчилик эътиборини жалб қилди'ning rasmi

14–15-сентябр кунлари Қорақалпоғистон Республикасидаги ноёб табиий маскан – Борсакелмас ҳудудида “Сайёрамиз келажагига қўшган ҳиссамиз” халқаро экомарафони бўлиб ўтди.

Тадбир Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ProRun югуриш мактаби ҳамда "Ўзбекнефтгаз" АЖ билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Жорий йилда марафонда рекорд даражадаги – Ўзбекистон, Ҳиндистон, Кения, Того, Судан, Иордания, Испания, Канада, Дания, Беларус, Россия каби 11 давлатдан 250 нафар профессионал ва ҳаваскор югурувчи иштирок этди. 

Иштирокчилар хавфсизлиги ва қулайликни таъминлаш мақсадида марафонни ташкил этишга 200 киши жалб этилди. Икки кунлик тадбир дастурида ўтов лагерида жойлаштириш, маданий дастур, этно-шоу, Борсакелмас шўрхок ҳудудига саёҳат, 42 км марафон, 21 км ярим марафон ва 5 ҳамда 10 км масофага югуриш ўрин олди.

Таъкидлаш жоизки, Борсакелмас марафони нафақат спорт тадбирига, балки инсон ва табиат бирлигининг ҳақиқий байрамига айланди. У спорт нафақат мусобақа, балки атрофимиздаги ҳайратланарли оламни кашф этиш ва уни асраб-авайлашга ҳисса қўшиш воситаси бўлиши мумкинлигини исботлади. Ушбу марафон югурувчиларни, экотуристларни ва атроф-муҳитга ғамхўрлик қилаётганларни сайёрадаги ноёб жойларни сақлаш учун ягона ҳаракатга бирлаштирди. Иштирокчиларга ҳақиқатан ҳам муҳим бўлган табиатимизни қўллаб-қувватлаб, ўз куч ва матонатини намойиш қилиш имконияти берилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Манчестер Сити” Фоден билан янги шартнома борасида музокара бошлайди'ning rasmi

    Спорт Бугун 10:20

    “Манчестер Сити” Фоден билан янги шартнома борасида музокара бошлайди

    “Манчестер Сити” жамоа етакчиси Фил Фоден билан амалдаги шартномани узайтириш учун яқин кунларда музокара бошлаши кутилмоқда.

    '“Бу жамоа билан йўлим тугади”— Исломбек Исмоилов U-17 билан хайрлашди'ning rasmi

    Спорт 19.11.2025 12:54

    “Бу жамоа билан йўлим тугади”— Исломбек Исмоилов U-17 билан хайрлашди

    Исмоилов ўз мурожаатида 3 йиллик меҳнати, жамоа билан ўтган синов ва қувончларни эслаб ўтди.

    'Жуда ақлли ўйинчиларга эгаман — Каннаваро'ning rasmi

    Спорт 19.11.2025 08:02

    Жуда ақлли ўйинчиларга эгаман — Каннаваро

    Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро Эронга қарши финалдан кейин жамоа ўйини, футболчиларнинг менталитети ва келгуси режалари ҳақида гапирди.

    'Ўзбекистон Италияга қарши ўйинда мағлубиятга учради'ning rasmi

    Спорт 18.11.2025 19:51

    Ўзбекистон Италияга қарши ўйинда мағлубиятга учради

    Шу тариқа бош мураббий Ислом Исмоилов шогирдларининг жаҳон чемпионатидаги иштироки якунланди.

    'Ўзбекистон бугун Эронга қарши финалда майдонга тушади'ning rasmi

    Спорт 18.11.2025 13:52

    Ўзбекистон бугун Эронга қарши финалда майдонга тушади

    Каннаваро шогирдлари Ал-Айнда халқаро турнир ғолиблиги учун курашади.

    'Португалия Роналду дисквалификацияси бўйича FIFA’га шикоят киритмоқчи'ning rasmi

    Спорт 17.11.2025 17:30

    Португалия Роналду дисквалификацияси бўйича FIFA’га шикоят киритмоқчи

    Португалия футбол федерацияси Криштиану Роналдунинг Ирландияга қарши ўйинда тўғридан тўғри қизил карточка олгани ортидан унинг ЖЧ–2026нинг илк ўйинида майдонга тушиши учун FIFAга расмий мурожаат тайёрламоқда.