АсосийЖамият

Коллеж ва техникумларда ўқишни хоҳловчиларга қўшимча имконият берилмоқда

Коллеж ва техникумларнинг 1-курслари учун ўқув жараёни 2024 йил 2 октябрдан бошланади.

'Коллеж ва техникумларда ўқишни хоҳловчиларга қўшимча имконият берилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистонда коллеж ва техникумларда ўқишни хоҳловчиларга қўшимча имконият берилмоқда. Бунинг учун 25 сентябрга қадар my.uzbmb.uz орқали онлайн ёки бевосита таълим муассасасининг ўзига мурожаат қилишлари лозим.

Ота-оналар ва абитуриентларнинг мурожаатларини инобатга олиб, шунингдек, касб эгаллаш истагида бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024/2025 ўқув йили учун коллеж ва техникумларга қабул қилиш бўйича қуйидаги имкониятлар тақдим этилмоқда: 

 бўш ўринлари (вакант) мавжуд бўлган коллеж ва техникумларга абитуриентлар тест натижалари асосида иккита мутахассислик фани (фанлар кетма-кетлигидан қатъи назар) мос бўлган тегишли касб (мутахассислик)ни танлашлари мумкин;

абитуриентлар таълим тилини ўзгартирган ҳолда коллеж ва техникумларнинг тегишли касб ва мутахассисликларини танлашлари ва танловда иштирок этишлари мумкин; 

кириш имтиҳонларида иштирок этиб, my.uzbmb.uz электрон платформаси орқали профессионал таълим муассасаларини танламаган абитуриентлар иш берувчилар билан тузилган шартномага мувофиқ коллеж ва техникумларга дуал таълим шакли бўйича тўғридан тўғри қабул қилинади;

my.uzbmb.uz электрон платформаси орқали рўйхатдан ўтмаган ёки кириш имтиҳонларида иштирок этмаган, бироқ коллеж ва техникумларда кечки ёки сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагидаги фуқароларга ёзма имтиҳонлар орқали тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади.

Коллеж/техникумларнинг кундузги таълим шакли касб ва мутахассисликлари учун танловда иштирок этмоқчи бўлганлар my.uzbmb.uz сайти орқали онлайн, кечки ва сиртқи таълим шаклларида ўқиш истагидагилар бевосита коллеж ва техникумнинг ўзига мурожаат қилишлари лозим.

Шу муносабат билан, коллеж ва техникумларнинг 1-курслари учун ўқув жараёни 2024 йил 2 октябрдан бошланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хориждаги фуқароларимиз ҳам сайловда иштирок этиши учун махсус сайт ишга тушди'ning rasmi

    Жамият 13.10.2024 10:58

    Хориждаги фуқароларимиз ҳам сайловда иштирок этиши учун махсус сайт ишга тушди

    Сайтда сайловда иштирок этишдан ташқари, яна бир нечта қулайликлар мавжуд.

    'Андижонда 40 млрд сўмлик ишлаб чиқариш биноси сотувга қўйилди'ning rasmi

    Жамият 13.10.2024 08:00

    Андижонда 40 млрд сўмлик ишлаб чиқариш биноси сотувга қўйилди

    Ҳолатга кредитдан 9 млрд сўмлик қарздорлик мавжудлиги сабаб бўлган.

    'Бугун Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғади'ning rasmi

    Жамият 13.10.2024 07:49

    Бугун Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғади

    Тоғли жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

    'Наманганда сув тақсимлаш иншоотида 1,2 млрд сўмлик "свет"дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 12.10.2024 23:10

    Наманганда сув тақсимлаш иншоотида 1,2 млрд сўмлик "свет"дан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлалтирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

    'Ҳибсхонада сақланаётган аёл фарзандини давлат қарамоғига олинишини сўраб мурожаат қилди'ning rasmi

    Жамият 12.10.2024 22:12

    Ҳибсхонада сақланаётган аёл фарзандини давлат қарамоғига олинишини сўраб мурожаат қилди

    Аёлнинг икки ёшли ўғли туғма хаста бўлиб, болага тиббий ва моддий ёрдам зарур.

    'Тошкент халқа автомобиль йўли қисман ёпилади'ning rasmi

    Жамият 12.10.2024 21:09

    Тошкент халқа автомобиль йўли қисман ёпилади

    Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралди.