АсосийЖАМИЯТ

Хафта давомида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳафта ўртасида мамлакатнинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда эса қорга айланиши мумкин.

'Хафта давомида Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

Ушбу ҳафта Ўзбекистон ҳудудида асосан илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Айрим кунларда мамлакатнинг баъзи ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Маълум қилинишича, 2–3 ноябрь кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланади. Кундузи ҳаво ҳарорати 20–23 даража илиқ бўлади.

4 ноябрь куни Бухоро, Навоий ва Сурхондарё вилоятларининг айрим жойларида, кечга томон эса республика ҳудудининг бошқа қисмларида ёмғир ёғиши мумкин. Шимолий ва шарқий ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди.

5 ноябрь куни марказий ва шарқий ҳудудларда кечаси ҳамда эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғади. 6 ноябрь куни эса фақат Қорақалпоғистоннинг шимолий ҳудудларида ёмғир кузатилиши мумкин.

Ҳафта давомида тунлари ҳаво ҳарорати 7–12 даража илиқ бўлади. Кундузи 4–5 ноябрь кунлари 18–23 даража, 6 ноябрда эса 23–25 даража, жанубий ҳудудларда 27 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда.

Тошкент шаҳрида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади. Фақат 4 ноябрь кечқурун ва 5 ноябрь кечаси ҳамда эрталаб бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечалари 8–10, кундузи 20–22 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда айрим жойларда ёмғир ёғиб, баланд тоғларда қорга айланиши мумкин.

    Бошқа янгиликлар