АсосийЖамият

Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилади

Президент Фармони билан Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги негизида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги ташкил этилмоқда.

'Агросаноат соҳасида янги бозор механизмлари жорий этилади'ning rasmi

“Республикада агросаноат соҳасига янги бозор механизмларини жорий этиш ҳамда саноатлашган боғ ва токзорларни барпо қилишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-151-сон, 30.09.2024) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. 

Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилади:

Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлиги негизида Агросаноатни ривожлантириш агентлиги;

Агентлик ҳузурида Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Виночиликни ривожлантириш жамғармаси негизида Агросаноатни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси.

2024 йил 1 октябрдан саноатлашган янги интенсив боғ ва токзорларни барпо этиш ҳамда молиялаштиришнинг янги тизими жорий этилади.

2024 йил 1 октябрдан янги боғларни барпо этишни Жамғарма кредит ресурслари ҳисобидан тижорат банклари орқали молиялаштиришнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

1- босқичда – ерни экишга тайёрлаш учун имтиёзли кредитнинг 10 фоизигача миқдорда;

2- босқичда – кўчат сотиб олиш ва экиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 40 фоизигача миқдорда;

3- босқичда – суғориш тизимларини ўрнатиш харажатларига имтиёзли кредитнинг 30 фоизигача миқдорда;

4- босқичда – боғ ҳосилга киргунга қадар 3 йил парваришлаш харажатларига имтиёзли кредитнинг 20 фоизи миқдорида ажратилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сенатнинг бу галги ялпи мажлиси 3 кундан буён давом этмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:51

    Сенатнинг бу галги ялпи мажлиси 3 кундан буён давом этмоқда

    Ялпи мажлиснинг кун тартибига ўзгартиришлар киритилди.

    'Андижонда зилзила қайд этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:23

    Андижонда зилзила қайд этилди

    Зилзила маркази Марҳамат тумани.

    'Божхонадан қарийб 1,5 млн рублни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:48

    Божхонадан қарийб 1,5 млн рублни олиб чиқиб кетмоқчи бўлган шахс ушланди

    Фуқаро декларацияланмаган пулларни курткасининг чўнтагида олиб ўтишга уринган.

    'Бугун ҳарорат 2 даража совуқ бўлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:17

    Бугун ҳарорат 2 даража совуқ бўлади

    21 декабрь кунги об-ҳаво прогнозлари эълон қилинди.

    'Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди'ning rasmi

    Жамият 20.12.2024 21:01

    Аи-80 бензинни сотмасдан сақлаб турган АЁҚШга чора кўрилди

    АИ-92-маркали автобензини лаборатория таҳлилларидан ўтказилганда сифатсизлиги аниқланди.