АсосийСаломатлик

ЖССТ яқин орада янги пандемия пайдо бўлиши хавфидан огоҳлантирди

Бунга дунё бўйлаб Марбург вируси кенг тарқалиши сабаб бўлиши мумкин.

'ЖССТ яқин орада янги пандемия пайдо бўлиши хавфидан огоҳлантирди'ning rasmi

ССВ Матбуот хизмати берган хабарга кўра, экспертлар хулосасига кўра, оғир геморрагик иситмани келтириб чиқарувчи ушбу инфекциядан ўлим даражаси ўта юқори — 90 фоизга тенг.

Ҳозир Африка қитъасининг Руанда давлатида мазкур патология билан боғлиқ кўплаб ҳолатлар қайд этилган. Олимлар хавфли вирус энди Ер юзи бўйлаб кенг тарқалишидан хавотирда. 

Маълум билишича, Марбург иситмаси одамларга кўршапалаклардан юқиши мумкин. Қолаверса, инфекцияга чалинган беморлардан ажраладиган биологик суюқликлар (қон, сўлак, пешоб) билан бевосита алоқа қилиш, шунингдек, турли жисмлар юзалари орқали ҳам фаол тарқалади. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, Марбург вируси Эбола сингари ўта юқумли бўлиб, ҳозирча тасдиқланган даво муолажалари мавжуд эмас. Қолаверса, бу хасталикка қарши вакциналар ҳам яратилмаган. 

Касаллик белгилари бошқа тропик иситма патологиялари билан ўхшаш. ЖССТ маълумотларига кўра, аломатлар тўсатдан бошланади ва бемор юқори тана ҳарорати, кучли бош оғриғи ҳамда безовталикдан азият чекади. 

Мушакларда оғриқлар кучайиб, тез-тез талваса юз беради. Қолаверса, диарея, кўнгил айниши ва қайт қилиш ҳолатлари ҳам кузатилиши мумкин. 

Касалликнинг бешинчи кунида кўкрак, орқа ва қорин бўшлиғида тошмалар пайдо бўлиши мумкин. Оғир вазиятларда эса саккизинчи-тўққизинчи кунга бориб ўлим ҳолати содир бўлиши эҳтимоли бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалги йилларда Марбург вируси Гана ва Экваториал Гвинея мамлакатларида ҳам рўйхатга олинган эди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?'ning rasmi

    Саломатлик 12.11.2024 13:19

    Гриппдан сўнг организм қанча вақтда тикланади?

    Ҳозир бу мавзу кўпчилик учун долзарб.

    'ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди'ning rasmi

    Саломатлик 11.11.2024 12:23

    ЖССТ зудлик билан вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган касалликлар рўйхатини эълон қилди

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тезкор равишда янги вакциналар ишлаб чиқиш зарур бўлган 17 та патоген рўйхатини тақдим этди.

    'Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди'ning rasmi

    Саломатлик 05.11.2024 14:14

    Инфарктдан сўнг юрак фаолиятини самарали тиклаш йўли топилди

    Ҳозирча тадқиқот жониворларда ўтказилган.

    'Юқумли касалликка чалинган беморларнинг электрон мониторинги ишга туширилди'ning rasmi

    Саломатлик 29.10.2024 17:48

    Юқумли касалликка чалинган беморларнинг электрон мониторинги ишга туширилди

    Анъанавий ахборот алмашиниш тизимида маълумотларнинг йиғилиш, қайта ишлаш ва жавоб чораларининг жойларга кўрсатма орқали етказиш 12 соатдан 48 соатгача вақт олар эди.

    'Нега айрим оилаларда фақат ўғил ёки қиз туғилади?'ning rasmi

    Саломатлик 17.10.2024 20:37

    Нега айрим оилаларда фақат ўғил ёки қиз туғилади?

    Олимлар бунинг сабабини аниқлашди.

    '2050 йилгача Ер юзида 60 ёш ва ундан катталар сони икки баробар ошади'ning rasmi

    Саломатлик 17.10.2024 14:40

    2050 йилгача Ер юзида 60 ёш ва ундан катталар сони икки баробар ошади

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сайёрамиз аҳолиси ўртасида кекса ёшли кишилар улуши билан боғлиқ таҳлилий маълумотларни эълон қилди.