АсосийСиёсат

Ўзбекистоннинг Покистондаги янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди

Янги элчи Алишер Тўхтаев 6 октябда Исломободда иш бошлаган эди.

'Ўзбекистоннинг Покистондаги янги элчиси ишонч ёрлиқларини топширди'ning rasmi

Ўзбекистоннинг янги элчиси Алишер Тўхтаев бугун Покистон Ташқи ишлар вазирлиги протокол департаменти бош директори Типу Усманга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.

Суҳбат чоғида томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда Ўзбекистон- Покистон муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

Типу Усман Покистон томони Ўзбекистон билан ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама асосда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга тайёрлигини таъкидлади.

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси 6 октябрь куни Исломободга ташриф буюрган эди. Алишер Тўхтаев 2021–2024 йилларда Ўзбекистоннинг Покистондаги элчиси лавозимида ишлаб келган Ойбек Усмонов ўрнига тайинланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади'ning rasmi

    Сиёсат 20.12.2024 08:47

    Кипрда Ўзбекистоннинг биринчи элчиси иш бошлади

    Ўзбекистон ва Кипр ўртасидаги дипломатик муносабатлар 1997 йилда ўрнатилган.

    'Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 12:38

    Эргаш Салиев Жиззах вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди

    Улуғбек Мустафоев вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

    'Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 11:37

    Женева конвенциялари ўзбек тилида нашр этилди

    Женева конвенциялари ва уларга қўшимча протоколлар қабул қилинганининг 75 йиллиги тадбирида ўзбекча нашр тақдимот қилинди.

    'Абдулла Арипов Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири бўлгани билан табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 19.12.2024 08:13

    Абдулла Арипов Одилбек Қосималиевни Қирғизистон бош вазири бўлгани билан табриклади

    Одилбек Қосималиев сал аввал лавозимдан олинган Оқилбек Жапаров ўрнига тасдиқланган.

    '“2025 йил 1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади”'ning rasmi

    Сиёсат 18.12.2024 13:48

    “2025 йил 1 апрелдан электр ва табиий газ тарифлари ошади”

    Қонун юзасидан бош вазир ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қилди.

    'Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 17.12.2024 15:42

    Шавкат Мирзиёев Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний билан телефон орқали мулоқот қилди

    Суҳбат чоғида "Марказий Осиё - Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши" мулоқотининг иккинчи саммитини ўтказишга алоҳида эътибор қаратдилар.