АсосийЖАМИЯТ
Муаллиф: Darakchi.uz

Қозоғистондан Тошкентга чанг массалари кириб келмоқда

Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

'Қозоғистондан Тошкентга чанг массалари кириб келмоқда'ning rasmi

Қозоғистон ҳудудидан ҳаво оқимлари орқали Тошкент вилояти ва пойтахтга трансчегаравий чанг массалари кириб келмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қайд этилишича, сўнгги беш кун давомида Тошкентда ёғингарчилик кузатилмагани, шамол тезлиги пастлиги ва ҳаво алмашинуви сустлиги атмосферадаги ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалишини қийинлаштирмоқда.

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 17–21 ноябрь кунлари пойтахт атрофидаги чегараолди мониторинг станцияларида PM2.5 ва PM10 чанг заррачалари миқдорининг юқори кўрсаткичлари қайд этилган. Хусусан, “София” ва “Green University” станцияларида бу ҳолат кузатилган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳридаги автоматик станцияларда ифлослантирувчи моддалар концентрациясининг сезиларли ортиши аниқланмаган. Идора чанг массаларининг ташқи ҳудудлардан кириб келаётганини мониторинг натижаларидаги кўрсаткичлар билан изоҳлаган.

Шунингдек, автотранспорт воситалари, қурилиш майдонлари ва саноат корхоналаридан чиқадиган ташламалар ҳам пойтахт ҳавоси сифатига таъсир қилувчи маҳаллий омиллар ҳисобланади.

    Бошқа янгиликлар