Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида 60 ёшдан ошган 1 031 нафар эркак никоҳдан ўтди. Бу даврда мамлакат бўйича жами 172 мингта никоҳ ФҲДЁ органларида расман қайд этилган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, никоҳдан ўтган эркакларнинг асосий қисмини 20–30 ёшдагилар ташкил этган. Ушбу ёш тоифасида 141 минг 620 нафар эркак оила қурган.
Ёш гуруҳлари бўйича кўрсаткичлар қуйидагича:
-
20 ёшгача — 3 093 нафар;
-
20–30 ёш — 141 620 нафар;
-
31–40 ёш — 19 005 нафар;
-
41–50 ёш — 4 967 нафар;
-
51–60 ёш — 2 310 нафар;
-
61–69 ёш — 813 нафар;
-
70 ёш ва ундан катталар — 218 нафар.
Статистик маълумотларга кўра, 61–69 ёшдаги 813 нафар ва 70 ёшдан ошган 218 нафар эркак никоҳдан ўтган.






