Forbes журнали дунё тарихида аёлларга ҳадя этилган энг қимматбаҳо совғалар рейтингини эълон қилди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.
10. Миллионер Михаил Гуцериев ўғлининг тўйи учун миллиард доллар сарфлаб, рўйхатнинг ўнинчи ўрнини эгаллади.
9. Эвелин Уолш Маклин дунёнинг энг машҳур олмослари бўлмиш — “Шарқ юлдузи” олмосини отасидан, “Хоуп” олмосини турмуш ўртоғидан совға сифатида олган.
8. 2008 йилда ҳинд миллиардери Анил Амбани рафиқаси Тинага 80 миллион долларлик, 34 метрли супер яхтани совға қилган.
7. Рафиқасига атаб Тожмаҳални қурган Шоҳжаҳон рўйхатнинг еттинчи ўрнига лойиқ топилди. Бино қурилишига умумий ҳисобда 827 миллион доллар сарфланган.
6. Актёр Ричард Бартер 68 каратли, нархи 6,6 миллион доллар бўлган олмосни рафиқаси Элизабет Тейлорга совға қилган.
5. Миллиардер Роман Абрамович турмуш ўртоғи Дарья Жуковага юз миллион долларлик санъат асарлари бадиий галереясини совға қилган.
4. Бу ерда ҳадя аёлга эмас, балки музейга берилган. 2003 йилда миллиардер Леонард Лаурдер нархи 1,1 миллиард бўлган Пикассо, Брако, Лежеларнинг суратларини Нью-Йоркдаги Метрополитен музейига совға қилган.
3. Банк эгаси Мортон Пларк рафиқасига марварид совға қилиш учун юз миллион доллар турадиган уйини сотган.
2. Француз қироли Людовик ХVI ҳозирги кунда миқдори 20 миллиардга тенг бўлган маблағни АҚШ озодлиги учун курашган республикачиларни қўллаб-қувватлашга сарфлаган.
1. Махаража Далип Сингх нархи 1 миллиард доллар бўлган “Кўҳинур” олмосини 1849 йилда қиролича Викторияга совға қилиб, рейтингнинг биринчи ўрнини эгаллади.