Қизиқчи, сўз устаси Шукурулло Исроилов илк бор бобо бўлди.
Бугун, 3 декабрь куни Шукурулло Исроиловнинг тўнғич ўғли Ҳумоюн ўғил фарзандли бўлди. Бу ҳақда хонанда ва қизиқчилар ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълум қилди.
Шукурулло Исроиловнинг икки ўғли ва бир қизи бор. У тўнғич ўғли Ҳумоюнни ўтган йили уйлантирган эди.
Фурсатдан фойдаланиб, “Darakchi.uz” жамоаси номидан Шукурилло Исроиловни бобо бўлгани билан табриклаймиз.